Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

993

Дунёда ҳамон давом этаётган қуролли можаролар, иқлим ўзгариши ва COVID-19 пандемияси оқибатларидан азият чекаётганлар сони тобора ортмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида айтиб ўтилган. 

Ҳисоботда қайд этилишича, 2022 йилда Афғонистон, Эфиопия ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги 274 миллион киши ҳимоя ва шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин. Бу эса ҳар 29 кишидан бири кўмакка муҳтож бўлади демакдир. 

Ўтган йил 2021 йил учун тайёрланган ҳисоботда дунё бўйлаб 250 миллион кишига ёрдам беришга тўғри келиши мумкинлиги айтилган эди. Яъни эҳтиёжмандлар сони ортиши кутилмоқда. 

Келгуси йили дунёнинг 43 мамлакатида 45 миллионга яқин киши очликни бошдан кечириши тахмин қилинмоқда. БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитснинг айтишича, дунёнинг энг эҳтиёжманд 63 мамлакатидаги 180 миллиондан ортиқ аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун БМТга 41 миллиард доллар (36 миллиард евро) керак. Ҳозирча 17 миллиард доллар (15 миллиард евро) ажратилиши бўйича келишувга эришилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Қаерга кетяпсиз?”

5630 11:42 24.07.2023

БМТ Яқин Шарқдаги вазият тобора ёмонлашаётганидан хавотирда

1256 18:40 29.06.2023

Женевада Судан халқига ёрдам масаласи муҳокама қилинади

595 16:12 17.06.2023

БМТ: 2022 йилда қочқинлар сони рекорд даражага етди

854 17:25 15.06.2023

Исроил "ислоҳот"лари Фаластинга таҳдид солмоқда 

908 17:05 10.06.2023

Россиянинг Украинага агрессияси бўйича бешинчи резолюция: БМТ фалажландими?

2365 12:49 04.05.2023
« Орқага