Давоси йўқ дард
Абу Али ибн Синодан сўрадилар:
— Дунёда давоси бўлмаган бирон дард борми?
— Яхшининг ёмонга муҳтож бўлиши — давосиз дарддир.
Коинот ҳокими ким?
«Инсон коинотга ҳоким бир борлиқдир» деган фалсафа муаллимига шогирдларидан бири шундай дебди:
«Ўз қон босимига ҳоким бўлолмаган инсон коинотга қандай ҳоким бўла олиши мумкин?»
Унинг бўлмаган ери борми?
Ўтган замонларда материалист бир муаллим ўқувчиларга шундай дебди:
— Аллоҳ қаерда? Қани у? Агар билсангиз мен сизларга битта апелсин бераман.
Ўқувчилардан бири дебди:
— Устоз, сиз менга Аллоҳ бўлмаган бирон ерни кўрсатинг, мен сизга апелсин боғини бераман.
Менга олма бера қолинг
Даҳрий бир муаллим чўнтагига қандларни тўлдирибди-да, дарсга кириб, кичик ўқувчиларга шундай дебди:
— Болалар, агар Аллоҳ бор бўлса, агар ҳозир сизлар ундан қанд сўрасангиз берадими? Аммо мен, бор бўлганим учун сизларга қанд бераман, ҳам дарҳол бераман. Кимга қанд?
Синфнинг энг аълочи боласи ўрнидан турибди-да, муаллимга шундай дебди:
— Устоз, ҳозир томоғим оғриб турибди-да, ундан кўра битта олма берақолинг.
Манба