Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Даҳрий дўстим билан баҳс (18-қисм)

1644

Дўстим шундай деди:

– Шундай меҳрибон Парвардигоро, сизлар шунчалик хайрихоҳ, эътиборли, кечирувчи деб таасифлайдиган Парвардигор нега Ўз Пайғамбарига ўғлини сўйиб қурбонлик буюради? Бу икки тушунча бир-бирига қовушмаяпти, тўғри эмасми? 

– Лекин воқеанинг келгусидаги тафсилотларидан хабардор бўлсанг, Аллоҳнинг мақсади Ўз пайғамбари садоқатини синаб кўриш бўлганини тушунардинг. Бунда қотиллик содир бўлмагани ана шунинг исботи бўлиб хизмат қилади. Бу синовнинг мазмуни шунда эдики, Иброҳим алайҳиссалом ўзининг ўғли

Исмоилга бўлган эҳтиросли, чексиз муҳаббатини, унга ортиқча қўйган меҳрини «сўйиши» керак эди. Чунки пайғамбарнинг қалби Аллоҳдан ўзга нарсага бунчалик боғланиши мумкин эмас.

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга ўғли Исмоилни кексайган чоғида ато қилганди. Шунинг учун у ўғлига ҳаддан зиёда боғланиб қолганди. Аллоҳ шу йўл билан Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз Роббисига нечоғли садоқатли эканини синаб қўрди. Ва Иброҳим алайҳиссалом  Аллоҳ таолонинг амрини эшитган заҳоти унга сўзсиз бўйсунди ва пичоқни ўғлининг томоғига қадаган пайтида самодан Исмоил алайҳиссаломни қўйиб юбориш ҳақида фармон келди.

– Хўп, унда Иброҳим алайҳиссалом билан бўлган ғаройиб мўъжизага, унинг оловга кириб, омон қолганига нима дейсан? Мусо алайҳиссаломнинг ўз асосини илонга айлантиргани, кейин ўша асо билан дарёни иккига бўлгани-чи? Унинг қўлтиғига тиқиб, қайтиб олганида оппоқ нурланиб қолган қўллари-чи?

Буларнинг ҳаммаси фирибгарлик, кўзбойлағичларнинг лўттибозлиги эмасми? Нега Аллоҳ Ўз куч-қудратини бундай, қуюшқон чегарасидан чиққан мисоллар билан кўрсатади. Бу – бемаълик эмасми? Коинотдаги қатъий тартиб-интизом, ақлнинг чексиз имкониятлари, оламни яратишнинг мустаҳкам қонунлари, галактиканинг нуқсонсиз, адашувларсиз ҳаракати – буларнинг ҳаммаси Аллоҳ куч-қудратини исботлашга етарли эмасми? 

– Сен мўъжизани тушунмабсан ва уни нотўғри талқин қиляпсан. Мўъжиза, сенингча, акробатларнинг чаққон машқлари ёки бемаънилик экан-да? Лекин бунда эмас! Бу моҳиятни таҳминан мана бундай тасаввур қилиб кўрайлик: сен, айтайлик, уч минг йил орқага қайтиб, қўлингда радиоприёмник билан тўсатдан Миср фиръавни саройида, ўша қадимий жамоа ҳузурида пайдо бўлиб қолдинг. Ўзидан-ўзи гапирадиган ва кўйлайдиган радиоприёмник у ердагиларда қандай таассурот қолдирган бўларди? Фиръавн ва унинг атрофидагилар буни жодугарлик, бемаънилик ва барча қонун-қоидаларга хилоф иш деб ўйлаб, даҳшатга тушган бўлишарди. Лекин би биламизки – мантиққа хилоф эмас, у шунчаки ҳаво тўлқинларининг электродинамика қонунларига мувофиқ тебраниши, холос. 

Агар сен бирданига қўлингда телевизор билан кўҳна Вавилонда пайдо бўлиб қолсангу, зангари экранда турли мўъжизаларни кўрсатиб турса – бундан ҳам қизиқ бўларди. Транзисторли радиоприёмникдан турли ғаройиб мусиқаларни эшитган Ассурия ҳукмдори қаттиқ ҳайратланганидан қарсак чалиб юбориши турган гап эди.

Бизга тарихдан жуда ажойиб мисол қолган: мустамлакачилар самолётда Африканинг чангалзорларига қўнишганида ёввойи қабилалар не кўйга тушганини эслайсанми? Қоратанлилар даҳшатли қўрқувга тушиб ерга юзтубан ётиб олганлар ва даҳшат ичра дўмбираларини қаттиқ чалганлар ва шу заҳоти қурбонлик қилишни бошлаб юборганлар. Уларнинг наздида гўёки осмондан Худонинг ўзи тушиб келган. Лекин биз бунда ҳеч қандай ғайритабийликни кўрмаймиз. Чунки самолёт ҳандаса ва физиканинг бузилмас қонунларига биноан учади ва ерга қўнади. У ернинг тортилиш қонунини бузмайди. Бу қонунлар бошқа қонунларга айланади. Бу ҳаракат ва ҳаракатнинг қайтиши қонунидир. Бунда биз қонунларнинг бузилишини эмас, уларнинг нуқсонсиз эканини кўрамиз.

Дарахт танасидаги сув ернинг тортилиш қонунига зид тарзда юқорига қараб юради, лекин бу қонуннинг бузилиши эмас. Аслида бу физика қонунларининг: томчилаш хусусиятлари ва босим қонунларининг бир-бирига қўшилган мажмуасидир. Бу қонунлар бирлашиб сувни юқоридан пастга эмас, пастдан юқорига чиқишга мажбур қилади.

Биз онг ва мантиқ қонунлари чегарасидан чиқмаймиз ва бу ҳодисалар қўзбойлаш ҳам, лўттибозлик ҳам эмас. Қоратанлиларнинг довдираб қолишлари бу қонунларни билмасликлари туфайлидир. Мусо алайҳиссаломнинг дарёни иккига бўлиши ва асосини илонга айлантириши олдида сенинг эсанкираб қолишинг ҳам шундан. Исо алайҳиссаломнинг ўликларни жонлатиргани ва Иброҳим алайҳиссаломнинг гулхан ичида ёнмагани ҳам шундан! 

Сен буларни мантиққа зид, бамаънилик, қўзбойловчининг эпчиллиги деб ҳисоблайсану, аммо шунга қарамай улар биз билган Илоҳий қонунларга мувофиқ ва уларга биноан содир бўлаверади. Деиак, булар мантиқ низомига мос келади, аммо бизнинг онгимиздан юқори нарсалар, чунки бизнинг ақлимиз маълум чегарадаги билимларни эгаллаш учунгина яратилган ва тайёрланган. Аллоҳ бирорта низомини бу мўъжизалар ила бузмайди. У бизни Олий низомига, олий қонунларига ва биз эриша оладиган катта ақлга гувоҳ қилади...

Дарвоқе, вехиизмитлар (шунақа мазҳаб бор) мўъжизаларни инкор этиб, қаттиқ адашганлар. Улар ақл етмайдиган мўъжизани тан олишини онгни камситиш ва ҳақоратлаш деб тушунганлар. Шунинг учун улар Қуръонни инкор этган, унинг аниқ зоҳирий маъноларини ўзгартирган ҳолда талқин қила бошлаган. Уларнинг айтишича, Мусо алайҳиссалом дарёни иккига умуман бўлмаган эмиш, унинг асоси (ҳассаси) ҳақ билан ёлғонни иккига ажратган ақида рамзи эмиш. Унинг қўли оқлиги аҳамияти ва мазмунини ҳам шундай талқин қилишган – бу энг яхши қўл образидир. Улар Исо алайҳиссаломнинг ўликларни тирилтиришини ҳам шу тарзда тасвирлайдилар. Уларнинг фикрича Исо алайҳиссалом одамларнинг танасини эмас, руҳини тирилтирган эмиш. Кўр кўзларнинг очилишини эса улар ақл-идрокнинг қайтарилиши деб таъриф қилган. Улар бу билан Қуръон маъносини бузиб талқин қилган. 

Бу – уларнинг мўъжизани нотўғри тушунганликлари ва уларни мантиқсиз, қонунларга зид деб ҳисоблаганликлари туфайли содир бўлди. Сенда ҳам худди шундай бўляпти. Лекин биз шунақанги даврда яшаяпмизки, энди ҳеч нарсадан ҳайратга тушмайсан. Биз Ойга қадам босган инсонни ҳам, олис сайёраларга юборилаётган йўлдош ва апаратларни ҳам кўрдик. Агар инсониятнинг илми шунчалик тараққий этган бўлса, унда илоҳи билимлар бундай бир неча баравар кенг ва бойлигига асло шубҳа йўқ. Сен Қуръони каримнинг мана бу оятларини эшит: «Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у кунда сизларда ҳеч қандай куч-чудрат бўлмас!» (Раҳмон сураси, 33оят).

Бу инсон билимларининг кучи, лекин илоҳий билимлар – кучлироқ, қудратлироқ. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас! Уни нодон-жоҳилларнинг ва кофирларнинг таҳрифларидан пок тутаман. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир зот ва ҳикмат эгасидир! 

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Даҳрий Исломни қабул қилиши мумкинми?

1652 19:35 19.08.2022

Даҳрийликнинг дардлари

2254 21:05 25.06.2022

Қозоғистон даҳрийларнинг ҳуқуқлари ҳақида қайғуряпти

2972 15:25 07.09.2021

“Сени чўкишдан қутқарган - Аллоҳдир!”

3270 22:00 09.02.2021

Форобий, маймунлар ва пашшалар

7247 00:08 15.01.2021

Шайх Али Тантовий даҳрийни қандай мот қилди?

7908 17:20 27.08.2020
« Орқага