Мен дўстимга шундай дедим:
– Баъзи сураларнинг бошланишида алоҳида ҳарфларни кўриб қолиб, уларга ҳеч қандай аҳамият бермай шунчаки лабингни қимирлатиб қўйганингга шубҳа йўқ. Қизиқ, уларни ўқиётганингда нималарни ўйладингу ўзингча нима дединг? Уларни маъноси валдираш деб ҳисобладингми?
– Яъни?
– Яъни уларни нима деб ўйладинг?
– Пайғамбарларинг шунчаки устларингдан қулибди, деб ўйладим.
– Яхши. Энди ана шу суратларнинг маъноси ва матнини таҳлил қилиб чиқайлик-чи, улар маъносизмикин ёки Пайғамбаримиз биздан кулганмиканлар. Унча мураккаб бўлмаган бирорта сурани, масалан «Қоф» сурасини олиб, тажриба ўтказиб кўрайлик. Бу сурада нечта «қоф» ҳарфи борлигини санаб чиқамиз. Маълум бўлишича, 57та экан. Кейин шу ҳарф билан бошланган иккинчи «Шўро» сурасини олиб, ундаги «қоф» ҳарфларини санаб чиқсак, бу ҳам 57та чиқди. Энди иккала рақамларни қўшиб чиқамиз: 57+57=114. Қуръонда ҳам шунча сура бор-ку! «Қоф» сураси қандай бошланиб, қандай тугашини эслайсанми? Суранинг бошланишида: «Қоф! Улуғ Қуръонга қасамки», дейилса, сура охирида: «Бас, ушбу Қуръон билан Менинг ваҳдамдан қўрқадиганларга панд-насиҳат қилинг!» дейилган. Гўёки у билан «қоф» Қуръоннинг рамзига айланганга ўхшайди. Икки сурадаги «Қоф» ҳарфларнинг умумий сони 114та – Қуръондаги жами суралар сонига тенг чиқди!
– Бу ғирт тасодиф! – қичқириб юборди дўстим.
– Тажрибамизни давом эттирамиз. Қуръонни бутунича компьютерга киритамиз-да, бу ҳарфнинг Қуръондаги жами ададини, яъни барча суралардаги ўртача миқдорини ҳисоблаб чиқаришга буюрамиз.
Дўстимнинг асаби таранглашди, бир оз карахтликдан сўнг ўзига келиб сўради:
– Шунақа қилиб кўрдингларми?
– Ҳа, шундай қилдик.
– Натижаси нима бўлди?
– Электрон ақл ана шу ҳарфнинг ўртача арифметик миқдори Қуръондаги жамики бошқа сураларга нисбатан юқоридаги икки сурада кўпроқ эканини ҳисоблаб берди. Нима, бу ҳам тасодифми? Ваҳоланки, «Бақара» сураси 286 оятдан, «Қоф» эса 45 оятдан иборат, холос.
– Бўлиши мумкин эмас!
– «Алиф, лам, мим, ро» ҳарфлари билан бошланадиган «Раҳд» сураси ҳарфлари ҳам компуторда ҳисобланганда ана шу тўртта ҳарфнинг миқдори қўйидагича чиқди: «алиф» - 625та, «лам» - 479та, «мим» - 260та, «ро» - 137та келган экан. Кўриниб турибдики, ҳарфларнинг адади уларнинг жойлашувига қараб камайиб келяпти.
Кейин электрон ақл бизга Қуръон сураларидаги ана шу ҳарфнинг ўртача арифметик даражасини ҳисоблаб берди. Маълум бўлишича, ана шу тўрт ҳарфнинг «Раъд» сурасида миқдори Қуръондаги бошқа суралардаги ўртача миқдоридан кўп экан.
Бу ҳолатни «Бақара» сурасида ҳам кўрамиз. Унда «алиф» - 4592 марта, «лам» - 3204 марта, «мим» - 2195 марта келган, яъни улар жойлашув тартибига қараб аста камайиб келган. Кейин электрон ҳисоблаш машинаси ана шу ҳарфларнинг миқдори сурадаги бошқа ҳарфларнинг ўртача даражасидан кўп эканлигини ҳисоблаб берди.
Худди шундай ҳолни «Оли Имрон» сурасида ҳам кўрамиз: «алиф» - 2578 та, «лоам» - 1885 та, «мим» - 1251 та. Жойлашув тартибига кўра аста камайиб борган ва улар сурадаги бошқа ҳарфларга қараганда кўпроқ учрайди.
Ана шундай ҳарфлар билан бошланган «Анкабут» сурасида ҳам шундай: «алиф» - 786 та, «лом» - 554 та, «мим» - 344 та. Бу ҳарфларнинг ўртача даражаси сурадаги бошқа ҳарфлардан кўп. «Рум» сураси ҳам шу ҳарфлар билан бошланади, «алиф» - 547 та, «лом» - 394 та, «мим» - 318 та, яъни жойлашувига кўра адади пасайиб борган ва уларнинг ўртача даражаси сурадаги бошқа ҳарфларга нисбатан юқори.
Ана шу ҳарф билан бошланган барча маккий сураларда мазкур ҳарфлар миқдори қолган маккий суралардагидан кўпроқ эканини, маданий суралардаги миқдоридан юқори эканини кўрамиз.
Шунга ўхшаб «Аъроф» сураси «Алиф, лом, мим, сод» ҳарфлари билан бошланган. Электрон ақлнинг ҳисобига кўра, сурадаги мазкур ҳарфларнинг ўртача миқдори ундаги бошқа ҳарфларнинг ўртача даражасидан кўп экан, шунингдек, ана шу ҳарфлар миқдори бошқа барча маккий сураларникидан устун экан. «Тоҳа» сурасида ҳам, «Марям» сурасида ҳам шундай ҳолатни кўрамиз.
Шунингдек, «ҳа, мим» ҳарфлари билан бошланувчи барча сураларни бирга қўшсак, бу ҳарфларнинг ўртача миқдори барча макий сураларникидан кўп чиқади.
Яна бир-биридан олдинма-кейин нозил бўлган «Сод» ва «Аъроф» суралари «сод» ҳарфи билан бошланади. Иккови сурадаги «сод» ҳарфларини қўшиб чиқсак, миқдори жиҳатидан Қуръонинг барча сураларидаги ана шу ҳарф микдоридан кўп чиқади.
Шунингдек, «алиф, ром, ро» ҳарфлари билан бошланадиган «Иброҳим», «Юнус», «Юсуф», «Ҳижр», «Ҳуд»нинг тўрттаси бирин-кейин нозил бўлган. Улардаги мазкур ҳарфларни қўшиб чиққан электрон ақл бу ҳарфларнинг ўртача миқдори бошқа барча маккий сураларникидан юқори эканини аниқлади.
Аммо «Ясин» сурасида бу аҳволнинг тескарисини кўрамиз, «Я» алифбодаги охирги ҳарф бўлгани учун «я» ва «син» ҳарфлари миқдори ҳам камайиб келган ва уларнинг адади Қуръондаги ўртача ададдан кам.
Дўстим жимиб қолди, мен эса сўзимда давом этдим:
– Булар менинг гапларим эмас, бу тажрибани мисрлик олим Рашод Халифат Америкада ўтказган, олдингдаги унинг мана бу китоби шу ҳақда батафсилроқ сўзлаб беради.
Мен унга Америкада нашр этилган инглиз тилидаги китобни тутқаздим. Дўстим уни олиб, индамай варақлай бошлади.
– Булар – тасодиф деб ўйлама. Биз метин қонунлар ва ҳар бири ўлчаб, ҳисоб-китоб қилинган ғоятда ўлчоғли ҳарфлар қаршисида турибмиз. Аллоҳнинг Ўзи Қуръони каримда шундай дейди: «Аллоҳ Ҳаққи – рост бўлган китобни ва тарози – адолатни нозил қилган Зотдир» (Шўро сураси, 17-оят).
Яна қанақа тарози билан дегин! Биз бу ерда ҳатто кўзга кўринмас заррани ҳам торта оладиган ғайриоддий тарози ва ҳар бир ҳарфнинг ҳисобини чиқарадиган пухта ҳисоб-китоб қаршисида турибмиз. Сен нима деб ўйлайсан, наҳотки Пайғамбар алайҳиссалом «Раъд» сурасини йиғмоқчи бўлиб, унда «алиф, лом, мим, ро» ҳарфлари шунчадан бўлади ва буларнинг ўртача миқдори Қуръондагидан кўп бўлади, деб режа қилинганмикинлар?
Лекин у зот бирорта ҳам китоб ёзмаганлар. Бу – бўлиши ҳам мумкин эмасди, чунки Расулуллоҳ ўқиш-ёзишни билмасдилар. Ким у кишига ҳарфларни ҳисоблаб бериши мумкин эди? Буни фақат бугунга келибгина мураккаб электрон машиналар, компьютерлар бажара оляпти-ку! Агар Пайғамбар алайҳиссалом бунга киришганларида ҳам Қуръондаги бир сура ҳарфларини санаб-ҳисоблаб чиқишга йиллар кетарди. Чунки у зотнинг савдо йўқ эди, ўша даврнинг фани эса бу ҳисоб-китобларни чиқаришга қодир эмас эди, қолаверса Муҳаммад алайҳиссалом ўша давр илмидан бехабар эдилар. Биз бу ерда ғайритабиий ҳолатни кўриб турибмиз. Бу – мўъжизанинг ўзи! Агар биз буларнинг устига Қуръондаги суралар ва оятлар бўлак-бўлак ҳолида йигирма уч йил мобайнида, танафуслар билан нозил қилингани ни ҳам қўшадиган бўлсак, ҳарфларни олдиндан ҳисоблаб, жой-жойига қўйиб чиқишнинг мутлақо иложи бўлмаслиги яққол намоён бўлади.
Бу – фақат Аллоҳ таолонинг ўзига маълум бўлган ва ҳамма нарсага қодир Зотнинг билиши мумкин бўлган сирлардир. Буни ҳар қандай электрон ақлдан ҳам тезроқ, аниқроқ ва ўткирроқ ҳисоблай оладиган Зотнинг олдиндаги билган. Аллоҳ ҳар бир нарсани эътибори билан ўраб олган. Сураларнинг бошланишидаги ана шу алоҳида ҳарфлар ҳам Унинг ҳикматини исботлайди, холос. У бу ҳарфларни вақт ўтиши билан аста-секин англаб етишимиз учун Ўз Китобиниг мазмунига киритган: Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб эканлиги аниқ маълум бўлгунича албатта Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз» (Фуссилат сураси, 53-оят).
Мен буларнинг ҳаммаси юқоридаги ҳарфларнинг сирини очиб бера олади, деб айтолмайман. Лекин булар – фақат бошланиши, биз қайси уфққа боришимизни эса ҳеч ким айтиб беролмайди. Ҳарфлар билан боғлиқ бу ажойиб делиллар ва электрон ҳисоблаш машиналарининг кўрсатмалари Қуръон ёзилганлиги эҳтимолини тамоман йўққа чиқаради.
Бизнинг олдимизда шунақанги ҳисоб-китоблар турибдики, ҳеч ким Қуръон ёзилган, деб тасдиқлай олмайди. Қўрмаяпсанми, дўстим, сен башарнинг сўзи бўлиши мумкин бўлмаган каломнинг қаршисида турибсан!