Дўстим шундай деди:
– Сизлар «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимасиниг аҳамиятини жуда бўрттириб юборасизлар, деган гапимга қўшиларсан, Гўёки улар ҳар қандай эшикка очқич бўладигандай ўликларингизни ҳам шу сўзлар билан қўмасизлар, янги туғилган чақалоқни ҳам шулар билан қаршилайсиз, муҳрларингизга ҳам шу Калима битилган, уни буйинларингга тақиб оласизлар, уни шиор қилиб деворларга ёпиштирасизлар. Бу сўзларни ким тил билан айтиб, дил билан тасдиқласа, дўзах азобидан халос бўлади, уни юз минглаб марта айтиб юрганлар жаннатга тушади, деб ҳисоблайсизлар. Ёки маъноси ўзларингга мавҳум бўлган «то, син, мим», «алиф, лам, мим», «ҳа, мим», «алиф, лам, ро», га ўхшаша ҳарфлар тўплами нимани англатади? Хўп, мана мен «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дедим, нима шу билан жазодан қутилиб қолдими? Тўпланганлардан ҳаммангиз гувоҳ бўлиб турдингиз. Нима, ҳаммаси тамомми?
– Лекин сен тушунтиролмадинг. Юқоридаги калима ўзининг Аллоҳга садоқатини ўз амаллари билан исботлайдиган инсонларга қаратилган, беҳудага тили билан «ла илаҳа иллаллоҳ» деб сафсата сотувчиларга эмас. Бу – мазкур калималарни қайтариб юриш дегани эмас, улар ҳаёт дастури ва режаси бўлиши керак. Кел, биргаликда бу сўзларнинг маъноси мағзини чақиб кўрайлик. Биз «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» деганимизда Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай сиғинишга лойиқ маҳбуд, илоҳ йўқлигини, Аллоҳнинг яккаю ягоналигини тушунамиз. Ана шу «йўқ» ва «бошқа» сўзларининг, инкор ва тасдиқнинг ўртасида бутун бир эътиқод мавжуддир. «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» - бундаги «йўқ» деган инкор илоҳийликни қалбларимиз сиғинаётган барча салбий, ёмон нарсалардан тўсиб, асраб туради. Яҳни гуноҳ ва васвасаларга, риё парастдик ва таҳмаларга, мустабидликка, ўзгармас ҳою ҳавасга, ахлоқсизликка – барига тўсиқ бўлади. Бу калимани айтиш билан юқоридаги барча ёмонликларга «Йўқ, биз сизларга кўнгил қўймамиз!» деймиз,барча бут-санамларга, ёвузларга «Йўқ, Сен илоҳ эмассан!» деймиз! Кейин биз юқоридаги ёмонликларга майл билдириб, хоҳлаб турган қалбимизга қарата «йўқ!» деймиз.
Сабаби, инсон одатда ўз қалбига, унинг эҳтиросларига, одатларига, кайфиятига мутеҳ бўлади, қалб эса унинг ақлига, талантига, машҳурлигига бош эгади. У, одамлар ва жамиятнинг мавқе ва тақдирлари калити менинг қўлимда, деб ўйлайди. Шундай қилиб, инсон ўзи сезмаган ҳолда қалбини илоҳга айланитирб олади. Биз бу қалбга: «Йўқ, сен илоҳ эмассан, биз сенга сиғинмаймиз!» деймиз. Биз директорга ҳам, раисга ҳам, бошқарувчига ҳам ва шуларга ўхшаганларнинг барига: «Йўқ, сен илоҳ эмассан!» деймиз.
«Илоҳ» сўзининг маъноси – ҳукмини жорий этишдадир. Бизда эса фақат Аллоҳнинг ҳукми жорий этилган, қолган нарсалар фақат сабаб ва воситалардир. Директор, вазир, раис, бошлиқ, амал-мартаба, мол-мулк, ҳукмдорлик, ўзининг ақл ва таланлари билан бўлган қалб – буларнинг ҳаммаси «йўқ, сен илоҳ эмасссан!» деймиз.
Лекин бундан «бошқа» сўзи билан битта истисно қиламиз ва Буюк Аллоҳнинг ҳақиқати ва қудратини тасдиқ этамиз. Бутун асос «йўқ» ва «бошқа» сўзлари, инкор ва тасдиқ ўртасига қўйилган. Ва мол-мулк ва бойлик тўплаш билан, лаганбардорлик ва тилёғламачилик билан банд бўлган, ўзини кўнгилхуши айш-ишратлару, ўйин-кулгига, руҳий эҳтиросларини қондиришга бағишлаган, ўз ақли ва фикрини ҳаммасидан устун қўйганлар майда «илоҳ»ларга «йўқ!» дея олмай, ўзи билмаган ҳоолда ана шу «илоҳча»ларига сиғиниб, қул бўлиб юрибди. У «Ла илаҳа иллаллоҳ» - «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» деса ҳам, ёлғон айтяпти, чунки буни у қалбининг буюргани, қўл-оёқлари ҳаракати билан эмас, фақат тилидагина айтяпти.
«Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» калимаси дунёда Аллоҳнинг хоҳиш-иродасисиз, ўзича ва назоратсиз ҳаракат қиладиган ҳеч нарса йўқлигини англатади. Аллоҳ – ҳадикларга, қўрқувларга ва умидворликка муносиб Ягона зотдир. Кимки касалликлар, микроблар, миршаблар калтаги, ҳукумат қўшинларидан қўрқса, демак у барча ана шу ўйлаб топилган «илоҳча»ларга «йўқ!» дея олмайди, уларга сиғинишдан тўхтамабди ва у билан ана шу сохта «илоҳ»ларини ўзининг Яратувчисига шерик қилиб қўйган бўлади. У «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» калимасини айтиш билан ёлғонлаяпти, холос.
«Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ!» - бу аҳд-ваҳда, қонун, шиор, ҳаёт дастури ва ҳаракатлар нияти, бу – ана шу сўзларга амал қилган ҳолда ишлаш ва яшаш, демакдир. Шундагина у уни айтган одамга ҳақиқий маёқ бўлади, унга барча саодат эшикларини очади, унга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам нажот калити, жаннат эшиги бўлади. Уни беҳуда валдираш – ғирт бефойда иш!
«Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ!» - фалсафий мазмундан ҳам кўпроқ нарсани англатади. Доктор Закий Нажиб Маҳмуд айтадики, «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» деб гувоҳлик бериш – куйидаги учта асос билан тасдиқлашдир:
1. Гувоҳлик берувчи бўлиши керак.
2. Гувоҳлик берилаётган бўлиши керак.
3. Ҳузурида гувоҳлик берилаётганлар бўлиши керак.
Демак, бу Аллоҳнинг, шахснинг ва бошқа барча моддий дунёнинг мавжудлигини очиқ тан олишдир. Бу билан Ислом идеализм ва материализм фалсафасини қўшиб рад этади, ўнгликни ҳам, сўлликни ҳам рад этади ва улар орасидаги ўртачаликни танлайди.
Идеалистик фалсафа онгимиздан ташқарида мустақил мавжуд бўлган борлиқ ва обҳектив билимларни тан олмаган учун Ислом уни рад этади. Бу фалсафанинг назарияси бўйича ҳамма нарса туш ёки фикр ҳолатида мавжуд эмиш. Уларнинг наздида сен ҳам, радио, кўча, жамият, газета, уруш – ана шу барча далил ва ҳолатлар – атрофимизни ўраб турган борлиқнинг ҳақиқий мавжудлиги бўлмай, бизнинг тасаввуримизда ва онгимизда кечадиган ўзига хос туш кўриш эмиш. Идеалистик назариянинг бундай чегарадан чиқишни Ислом қоралайди. Биз юқорида айтиб ўтган «Бу – Аллоҳнинг шахснинг ва охират дунёсининг мавжудлигини очиқ тан олишдир» деган гувоҳлик беришимиз ҳам буни рад этади.
Шунингдек, Ислом материалистик фалсафани ҳам рад этади, чунки у Аллоҳни ва охират дунёсини инкор қилади ва кўриниб турган оламнигина тан олади, холос.
Ислом ўзида реал (мавжуд) фалсафани ва реал фикрларни ифода этади, ўзида Алоҳнинг мавжудлигни мужассам қилган барча бойликлари билан бирга обҳектив дунёни тан олади. Ислом ўнг ва сўл фикрлар ўртасидаги қамрови кенг диалектик ўзгаришларни ҳар бир фикрдан куч-ғайрат талаб этадиган ягона фалсафага бирлаштиради. Биз аввал айтиб ўтганимиздек, «англашилган нуқтаи назар» ҳақиқатга асосланмайди.
Шунда «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» деб гувоҳлик бериш ҳаёт ва фалсафий фикрлар режаси бўлади. Шунингдек учун сен «Аллоҳдан ўзга маҳбуд йўқ» деганингда ёлғон гапираётган бўласан. Сен моддиюнчисан, материалистик фалсафани танлагасан, демак сен икки ёқлама ёлғон гапираётган бўласан. Биринчиси – сен ўз фалсафангга қарши чиқаётганингга гувоҳлик беряпсан, иккинчиси – ўз ҳаётингда бу гувоҳлигинг бўйича заррача бўлса ҳам амалий иш қилмаяпсан.
Энди «алиф, лам, мим», «каф, ҳа, я, айн, сод ...» ҳақидаги фикрингга келсак. Сендан логарифма нима, электр қувватини бараварлаштириш нима? Деб сўрашга рухсат этсанг! Жавоб беролмайсан, чунки улар ҳақида кимлардир ҳеч нарса билмайдиган, олимлар учун эса улкан аҳамиятга эга бўлган жумбоғлардир. Бу ҳарфлар ҳам уларнинг аҳамияти маълум бўлгач, ҳудди шундай аҳволга солиб қўядиган нарсалардир.
Дўстим қўрқа-писа сўради:
– Сенга уларнинг моҳиятидан бирор нарса маълум бўлиб қолдими?
Мен унинг гапини кескин бўлиб қўйдим:
– Бу узоқ баҳс талаб этадиган ва жуда тўлқинлантирувчи мавзу. Кел, бу ҳақда келгуси суҳбатимизда гаплашайлик.