Дўстим шундай деди:
– Бугун сенинг аҳволинг жуда аянчли бўлади. Инсон бирдамига яратилганини исботлашинг керак бўлади. Яратгувчи лойни олгану аралаштириб, эзғилаб, одам шаклини ясаган ва унга пуфлаган, қарабсизлик одамга айланибди. Бу мантиқ илмий асосланган фанга зиддир. У айтадики, инсон – узоқ давом этган биологик жараённинг маҳсули ва у ҳайвонот оламидан фақат оилавий алоқаларию онг хусусиятлари билан ажралиб туради ҳамда бу инсон ва маймунлар еттинчи шажарада бирлашадиган аждодларнинг зурёдларидир. Ва барча ҳайвонларнинг анатомик тузилиши замонавий фаннинг бу назариясини тасдиқлайди.
Қизғин баҳс бўлишига тайёрланарканман, унга шундай жавоб қилдим:
– Биринчидан, хатойингни тўғрилаб қўяй. Аллоҳ сен айтгандай «бир парча лойни олиб, эзғилаб, инсон шаклини ясаб, унга пуфлаб ва шу тариқа одам тайёр» қабилида одамни бирданига яратган эмас. Одам (а.с.) нинг яратилиши Қуръонда келтирилган ва у сенинг айтганларингга тўғри келмайди. Қуръонда айтиладики, инсонни яратиш босқичма-босқич, узоқ Илоҳий вақт ичида содир бўлган. Қуръон одам бевосита лойдан яратилган, демайди, балки лойдан чиққаннинг зурёдидан, дейди: «Биз инсонни (яҳни Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик» (Мўминлар сураси, 12-оят).
Инсон яратилиш аввалида ҳеч нарса эмасди: «Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт – муддат ҳам келгандир» (Инсон сураси, 1-оят).
Уни яратиш босқичма-босқич бўлган: «Нега сизлар Аллоҳни улуғлашни ўйламайсизлар?! Ҳолбуки У зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!» (Нуҳ сураси, 13-14-оят). «Аниқки, Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилгувчилардан бўлмади» (Аҳроф сураси, 11-оят). «Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: «Албатта, мен лойдан бир одам яратгувчидирман. Бас, қачон уни ростлаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизга йиқилинглар!» (Сод сураси, 71-71-оятлари).
Бу шуни кўрсатадики, яратишдан бошлаб, кейин шақл-сурати бериш, кейин жонлантиришнинг ҳаммаси босқичма-босқич бўлган. Балки ана шу «кейин»лар миллион йиларга тенг бўлгандир: «Дарвоқе, Парвардигорингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йилга баробардир» (Ҳаж сураси, 47-оят).
Инсоннинг яратилиши босқичларини кузатгин: «У инсонни (яҳни Одамни) даставвал лойдан яратди. Сўнгра унинг насли-авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди» (Сажда сураси, 7-9-оятлар).
Аввалида лой, кейин ҳақир бир сувдан тарқалди – бу – ўшанда ҳатто тилга олгулик ҳеч нарса бўлмаган инсон яратилишининг ибтидоси эди, кейин ясаб, унга шакл-сурат берилди, унга руҳ пуфланди, шундан кейин инсонда эшитиш, кўриш, дил пайдо қилди ва ниҳоят у Одамга айланди. Мана шундай ҳолатда инсон ривожланишининг сўнгги босқичига кирди, шунчаки «лой олиниб-пуфланиб» ва у бирданига инсонга айланиб қолмади.
«Аллоҳ сизларнинг (отангиз одамни) ердан ундириб-ўстирди (яҳни пайдо қилди)» (Нуҳ сураси, 17-оят). Бу ерда барча босқичлари, даврлари ва вақтлари билан ундириб-ўстиришнинг илмий асосланган жараёни мавжуд. Лекин бутун жумбоқ шундаки, босқич ва давр аниқлиги нима билан ўлчанади? Ҳаёт дарахти бутунисича бир отадан ўсиб-унмаганми?
Барча тирик мавжудотлар кимёвий таркибига кўра лойдан ташкил топган. Уларнинг ҳаммаси ўлимдан кейин ўзининг аввалги асоси – тупроққа айланади. Бу исбот талаб этмайдиган далил.
Лекин биз «ота» сўзида тупроқ асосидан каттароқ нарсани англаймиз. Шундай савол туғилади: биринчи ҳужайра тупроқдан туғилиб, ташкил топиб, кейин кўпайган ҳолда ер юзидаги мавжуд барча тирик мавжудотлар ва турли ўсимликларга айланганми?
Ёки у ерда бошқа кўплаб асослар бормиди? Ҳар бир тур учун, масалан ўсимликлар учун алоҳида асос бор эдими? Тирик мавжудотлар турлари ривожининг ибтидоси замбуруғларнинг аввали, балиқларнинг аввали, ҳашаротларнинг ибтидоси, қушларнинг, одамларнинг ибтидоси каби эдими? Ўз-ўзидан равшанки, инсон ҳам ўзининг алоҳида аждодига эга, шунингдек барча тирик мавжудот ҳам ўзининг алоҳида бошловчисига эга.
Барча турларнинг анатомик жиҳатдан умумийлиги ҳар бир турнинг алоҳида ибтидодан бошланганини рад этмайди. Анатомик жиҳатдан умумийлик барча тур ва синфларнинг яратувчиси ягона эканини кўрсатади, чунки уларнинг ҳаммаси бир хил материалдан, бир хил усул ва режа билан яратилган. Мана шунинг ўзи – уларнинг яратгувчиси битталигини муқаррар ва шартланган якунидир. Мавжудотнинг тузилиш жиҳатдан умумийлигига қараб барча турлар бир асосдан ёки бир ҳужайрадан келиб чиққан, деб узил-кесил хулосага келиш мумкин эмас.
Мисол учун, транспорт воситаларининг ривожланишини олиб кўрайлик. Замбиларава, трамвай, автобус, поезднинг кўриниб турган ўхшашлиги уларнинг бир хил геометрик ва қурилмавий асосларда такомиллашиб борганлигидадир. Лекин бу уларнинг бир хил турдан келиб чиққанини кўрсатмайди, ҳақиқатда бу далил уларнинг бари инсон ақли маҳсули эканига ишорадир.
Биз замбиларава ички қонуниятларига кўра файтонга, кейин «форд»га ва ундан сўнг поездга айланган,деб айтолмаймиз. Аслида ҳам шундай бўлмаган. Замонлар ўтган сари иқтидорли ихтирочилар ва муҳадисларнинг миясида бу ғоялар аста-секин туғилган ва улар янги-янги намуналарни ясаб боришаверган. Бу турларнинг ҳаммаси мустақил ибтидосида ихтирочиларнинг миясида туғилган ғоя туфайли яхшиланиб, такомиллашиб бораверган.
Дарвин ҳам ўз назариясини баён қилганда ана шу «ўнқир-чўнқир»ларга тушиб қолган. Кел, дўстим, биргаликда Дарвин ўзининг «Турларнинг асослари» китобида нима деганига назар ташлайлик. Дарвин «Бигл» кемасида дунё бўйлаб саёҳатга чиққанида биринчи қилган кашфиёти – барча тирик мавжудотларнинг ягона анатомик тузилишга эга эканлиги бўлди. Кўпгина умуртқали ҳайвонларнинг скелетлари бир хил шаклга эга экан. Маймуннинг панжаси қушнинг қаноати ва кўршапалакники билан бир хил чиқди. Улардаги ҳар бир суякни солиштирганда ҳар бири ўз хизматини бажаришга мослаштириш мақсадида бирозгина фарқланар экан. Қушларнинг суяги эса ингичка, енгил, ичи ғовак бўлиб, терининг юқори қисми пат билан қопланган.
Бўйнинг узунлиги афсонага айланган жирафада биз еттита умуртқа борлигини кўрамиз, инсонда ҳам шунча умуртқа суяги бор. Бўйнининг калтагида ҳатто у сезилмайдиган типратиконда ҳам умуртқа еттита. Инсоннинг қўлида бешта панжа бор, маймунда ҳам, қуён, қурбақа, калтакесакда ҳам бештадан панжа бор.
Китнинг ҳам, маймун ва одамнинг ҳомиладорлик даври – тўққиз ойдан, болани эмизиш даври эса – икки йилдан.
Маймун думи умуртқасининг звеноси одамда ҳам бор, у думғазадир. Инсоннинг бу «думи»даги бўғимлар бақувват тос суягига айланиб кетган.
От, эшак, қуён, каптар ва одамнинг юраги ҳам деярли бир хил – тўрттадан қоринчаси бор, қон томирлари ва ариқчаларининг тузилиши ўхшаш.
Барча ҳайвонотнинг овқати ҳазм қилиш аппарати ҳам бир хил яратилган. Жинсий аҳзолари тузилишида ҳам деярли фарқ йўқ. Сийдик йўли ҳам, нафас олиш аҳзолари ҳам тузилишда фарқланмайди.
Табиийки Дарвин ана шундай мутаносибликдан кейин ер юзидаги барча тирик мавжудот бир оиланинг аҳзолари ва улар узоқ вақт мобайнида атроқ-муҳитга мувофиқлашган ҳолда турлар ва турчаларга бўлиб кетган, деган тахминга борган. Чунки Шимолий Муз океанида яшовчи кит қалн ёғдан иборат «палто кийиб» олган, айиқ эса иссиқ пўстинда юради. Чангалзорлардан одамлар аёвсиз куйдирадиган қуёш олови остида терилари қоп-қорайиб, танани иссиқдан асраган. Ғорларда яшовчиларнинг кўриш қобилияти жуда сусут бўлган, чунки бунга эҳтиёт бўлмаган, аксинча саҳродагилар жуда узоқдаги нарсани ҳам бемалол кўришган. Сувда яшаб қолган ҳайвонларнинг қўл-оёқлари ривожланишнинг узоқ жараёнида сузғичларга, ҳавога кутарилганларники эса қанотларга айлаган, ерда яшаб қолганларнинг қўл-оёқлари яхши ривожланган. Энди ҳомиланинг тадрижи (эволюҳияси)ни кузатайлик. У Ўз ривожланишининг аввалги босқичида бурун тешикчалари орқали нафас олади, кейин улар бекилиб қолгач упка билан нафас олишга ўтади. Қайсидир босқичда унинг думи бўлади, кейин у ғойиб бўлади. Шундан сўнг у жун билан қопланади ва кейинча буларнинг ҳаммасидан халос бўлиб, топ-тоза туғилади.
Ҳақиқатан Дарвин бу тирик мавжудотлар ўртасидаги анатомик ўхшашлик назариясига занжирий муқаддимани кашф этиб, катта чўққини забт этган ва булар қонуний ривожланиш жараёни, деб тўғри хулоса чиқарган.
Лекин у ривожланиш жараёнини тушунтириб беришда катта хатога йўл қўйган. У шунингдек аста-секин ривожланиш босқичларини тасаввур қилишга уринганда ҳам адашган ва уни батафсил баён қилишга киршган.
Дарвин тушунтирган аста-секин ривожланиш жараёни шуки, бу жараён ҳайвонлар ҳар бир турининг яшаб қолиши учун стихияли кураши билан якун топган. Ҳаёт учун бўлган ана шу стихияли курашда табиий танланиш содир бўлган: нимжонлари ҳалок бўлган, кучлилари яшаб қолган ва шу тариқа яшовчанроқ ва кучлироқ тур сифатида сақланиб қолган ҳамда унинг олдида ўз наслини давом эттириш учун ҳаёт йўли очилган.
Агар бу назария кучлилар яшаб қолган деб исботлайдиган бўлса, унда ўзи нимжон бўлса ҳам гўзал турларниг яшаб қолганини қандоқ тушунтиради? Гулдор қанотли капалаклар оқ қанотлардан ҳеч қандай яшовчанлиги билан ажралиб турмайди, улар кучлироқ ҳам эмас. Агар биз уларнинг эркаги қўшилиш учун гулдор қанотлисини танлади дейдиган бўлсак, «Нимага?» деган савол туғилади. Ахир гулдор қанотлилар ҳеч қандай лаёқати билан ҳам ажралиб турмайди. Агар бу ерда гўзаллик асосий ролни ўйнар экан, моддий назария ўз асосидан айрилади.
Шундан кейин бир нарсани тушуниш қийин: нима учун эшаклар оиласидан от яшаб қолди, нега ёввойи эчкилар оиласидан уларга қараганда камбардош бўлса ҳам нозик, хушқомат оҳу яшаб қолди. Каккунинг қанотлари, товуснинг қанотлари ва жозибадор патлари борлигини, ғаройиб рангли ва бефойда гўзалликка эга бўлган капалак турлари кўплигини нима деб тушунтириш мумкин? Буларнинг ҳаммасида улуғ Мусаввирнинг, буюк Устанинг моҳир ва санҳаткорона «қўли» кўриниб турибди.
Олдимизда яшаб қолиш учун ҳаёт-мамот кураши шароитида кечган қупол ишнинг натижаси эмас, ортидан алғов-далғов, тартибсизлик ва вайроналар қолдирган стихияли урушнинг натижаси эмас, балки Буюк Илоҳнинг ижоди турибди.
Тадрижийлик (эволюҳия) назариясидаги иккинчи хатога «сакраш назарияси» ташаббускорлари йўл қўйишди. «Сакраш» - бу режаланмаган қўшилиш, эркак ва аёл ҳужайраларни урчитиш, хромосомаларни қўшиш натижасида наслда пайдо бўлган янги, тасодифий турлардир. Баъзида бу турлар кераксиз, насли айниган, ғайритабий, маймоқлар бўлади, гоҳида эса сувда сузувчиларнинг ялпоқ панжалари каби фойдалиси ҳам чиқиб қолади. Табиат янги турга қулайлик туғдиради, яшаб қолишга имкон беради ва зарурати сезилмаган бефойда турларнинг йўқолиб кетишига кўмаклашади.
Бу назариянинг хатоси шундаки, у сакраш назариясига, олдиндан ўйлаб кўрилмаганига суянади ва янги турнинг ҳаётга ва табиий танланишга тайёрлаш жараёнини бутунлай тан олмайди. Биз атрофимизда кўриб турган нарсаларнинг асоси қилиб бу назарияни кўр-қўрона қабул қилиш мутлақо ярамайди.
Чивин қамишга тухум қўяди. Ҳар бир тухум иккита пуфакча билан туғилади, уларнинг ёрдамида тухум сув остида тураверади. Ўзининг тухумлари сувда чўкмаслиги учун уларни сузувчи нуфақчалар билан таҳминлаш учун чивинга Архимед қонуни қаёқдан маълум бўлиши мумкин.
Саҳродаги ўсадиган дарахтлар ўзидан қанотли уруғлар чиқаради, буларни олисларга учириб боради ва у тушган жойда шундай дарахт кўкариб чиқади. Саҳро дарахтлари қандай уруғлар олисларга учиб бориб, бошқа жойда униб чиқишига қодирлигини қаёқдан билиши мумкин.
Ёки ўзининг ғаройиб ва жозибадор тиканлари билан ҳашаротларни қопқонга илинтиргандай тутиб олиб ейиш лаёқатига эга бўлган ўтларни олиб кўрайлик. Бу қобилият, хислат ва билимлар – қайси ақл билан яратилган.Демак биз яратган нарсалари учун уддабуронлик ва ҳаётга йўл ато этган кенг қамровли ўткир заковат ва буюк ихтиро қаршисида турибмиз. Бундай ихтиронинг пайдо бўлишни Доно, Буюк Холиқсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди: «Парвардигоримиз барча нарсага Ўз хилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир». (Тоҳа сураси, 50-оят).
Дарвин назарияси олдидаги учинчи тўсиқ – бу, олдимизда «хромосомалар харитаси» номи билан очилган нарсадир. Энди биз ҳар бир турда фақат унинг ўзига хос бўлган хромосома харитаси мавжудлигини аниқ биламиз. Шунинг учун ҳам хромосомаларнинг бир-бирига қўшилиш имкони йўқлиги учун бир турдан иккинчи турнинг пайдо бўлиши мумкин эмас.
Шундан маълум бўладики, ҳақиқатан ҳам мавжудотлар ўртасида анатомик ўхшашлик мавжуд бўлса-да, Дарвиннинг назарияси боши берк кўчага қолган. Тадрижийлик ҳам бор нарса, лекин барибир унинг босқичлари ва ҳолати ҳамон сирлигича қолмоқда.
Қуръонда яратиш, сурат бериш, ростлаш ва жон киритиш босқичлари ҳақида айтилганидек тадрижийлик тўғрисида ҳам аниқ айтиб қўйилган. Фан бўлса ҳали бу ҳақда узил-кесил бир фикрга келмаган, ана шу босқичлар учун қатъий назария белгиламаган.
«У инсонни (яҳни Одамни) даставвал лойдан яратди. Сўнгра учинчи насли – авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди» (Сажда сураси, 7-9-оятлари). Бу аниқ-очиқ оятнинг маъноси шундаки, одам яратилгандан кейин дастлабки бошланиш – бу, унинг насли ҳақир сувдан чиққани, ҳали қулоғи, кўзи, дили бўлмаганидир. Ҳақиқатан лойга жон (руҳ) киритилгандан сўнггина қулоқ, кўз пайдо бўлди ва бу Одам яратилишининг пировард босқичи эди. Бу назария бошқаларига қараганда ишончлироқдир.
«Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт – моддат ҳам келгандир» (Инсон сураси, 1-оят). Мен бу назария илмий назариядан орқада қолади, деб ўйламайман. Аслида эса бу ҳали сирлигича қолмоқда. Ҳеч ким мен бунинг ҳақиқатини топдим, деб айта олмайди. Эҳтимол, бу шундай бўлмагандир, биз ўйлаганимиздан бошқачароқ, олимлар тасаввур қилаётгандан ўзгача кечгандир. Масала ҳали ҳал бўлмаган ва у келгусидаги баҳслар ҳамда келажакдаги изланишлар учун очиқлигича қолмоқда. Бу ҳақда фан айтаётган гапларнинг бари фараз-тахминлардан бошқа нарса эмас!