Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Даҳрий дўстим билан баҳс (12-қисм)

1909

Мен дўстимга шундай дедим:

– Эҳтимол, Қуръоннинг илмийлиги ҳақидаги бугунги суҳбатимиз аввалгиларига қараганда сенинг илмий ақлинг учун тушунарлироқ бўлса керак. Қуръони карим нозил бўлган пайтда, яҳни бундан 1400 йил муқаддам одамларга осмон ва ер ҳақида, юлдузлар ва планеталар, оламнинг яратилиши қонуни, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, инсоннинг яратилиши, боланинг она бачадонида ривожланиши ва туғилиши ҳақида гапириб бериш учун замонавий фалакиёт, атомнинг тузилиши, биология ва анатомия фанлари ҳали маълум эмас эди. Қуръондаги илм фан-техника ютуқлари билан, замонавий олимларнинг назариялари билан мос бўлиб чиқди.

Албатта Қуръони карим бу мавзуларга кўп тўхталмаган ва ҳаммасини битафсил баён этмаган. Чунки Қуръон энг аввало иймон-эътиқод китоби, ҳаёт дастури ва шариат асосидир. Агар ўшанда Қуръон юқорида мавзуларни тўлалигига очиб қўйганида ҳали бу нарсалардан мутлақо бехабар мусулмонлар мавҳумлик билан тўқнашиб, ундаги ахборотларга тушунмаган бўлардилар. Шунинг учун Қуръони карим ишоралар, аломатлар, кўрсатма ва солиштирмалар билан кифояланиб қўяқолган. Бу эса – фаннинг келажагини содда қилиб тушунтириш учун, келажакда бу улуғ Китобнинг барча башоратлари очилиб, аста-секин рўёбга чиқиши учун эди. Бу кашфиётлар юз ва минг йиллардан кейин очилиб, инсонларнинг авлодларидан-авлодларига мўъжиза сифатида, Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан юборилгани ҳақиқатлиги тўғрисида мангу исбот-далил бўлиб қолиши учун эди: «Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича албатта Биз уларга атроф-офоқдаги  ва ўз вужудларидаги оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани етарли эмасми?» (Фуссилат сураси, 53-оят).

Аллоҳ бу аломат – ишораларни кўрсатиб бораверади, чунки уларга Аллоҳ ўз китобида келтириб қўйган гувоҳликлар етарли эмас ва Қуръоннинг мўъжизавий сирларини асрлар мобайнида очиб боришга зарурат туғилган. Шунинг учун Аллоҳ Ўз китобида мўъжизакор Қуръоннинг ажойиб аломатларини  кун-бакун очиб бериш ваҳдасини берган. 

Ернинг думалоқлиги ҳақида Қуръони каримда шунқа ифодали ўхшатиш қилинган, яҳни «думалоқлик» сўзи ўрнига кечани кундузга ўраш маъносидаги ибора келган: «У осмонлар ва ерни ҳақ (қонун) билан яратгандир. У кечани кундузнинг устига ўрар, кундузни кечанинг устига ўрар» (Зумар сураси, 5-оят).

«Ва шундан кейин ерни ёйиб – текис қилди» (Ван-нозиот сураси, 30-оят).

Бу оятдаги «даҳа» сўзи араб тилида икки маънога: «ёйиш» ва «думалоқлаш» маъноларига эга бўлган ягона сўздир. Аллоҳ таоло бу оятда ўз маъносига кўра ғоят ажойиб сўзни ишлатган. Маълумки ерга тепадан назар солсанг теп-текис, унинг бутун шакли эса думалоқ.

Кейин эса тоғларнинг фазода сузиб юриши ҳақида ўқиймиз ва ўз-ўзидан ер ҳам тоғлар билан бирга сузишни англаймиз, чунки фазога нисбатан ер ва тоғлар бир-бутун нарсадир. «Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зот – Аллоҳнинг хунаридир» (Намл сураси, 88-оят). Биз тоғларни жойидан жилмай туради, деб ўйлаймиз, аслида улар фазода ўзи ўрнашган ер билан бирга сузиб юради. Уларни булутлар билан солиштиришда ҳам катта ҳикмат бор. Бунинг ҳикмати шуки, ҳар икковининг ҳам моддий таркиби жуда мўрт нарсадан ташкил топган. Бизга маълумки, тоғлар – зарралардан, булутлар эса томчилардан иборат.

Шундан кейин олам яратилгандан буён кун ва туннинг бирдай алмашинуви ва улар бир-бирининг ортидан юриши ҳақида сўз кетади. «На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча-кундуздан ўзгувчидир. Барчалари фалакда сузиб юрур» (Ёсин сураси, 40-оят).

Ернинг думалоқлиги ҳақидаги бошқа эслатма – бу, олам яратилгандан буён гуёки шарнинг икки бурчидаги каби туннинг ҳам, куннинг ҳам бирга, бир вақтда келишидир. Агар Ер теп-текис бўлганида кун ва тун бир-бирига эргашиб юра оламиди?

Қиёмат куни келганида эса ер юзига кун ҳам, тун ҳам биргаликда тушади: «Ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устимда кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз» (Юнус сураси, 24-оят).

«Тун ва кун» сўзларида ернинг думалоқлигига жавоб ва исбот мужассам. Бундан ернинг қуёшдан тўсилган ва зулматга кўмилган ярмида тун бўлиши ҳамда қуёшга юзланган ва ёруғ бўлган иккинчи ярмида кун бўлишидан бошқа маъно чиқмайди ва булар ернинг думалоқлигини тасдиқлайди. Агар ер ҳақиқатан ясси бўлганида, ҳамма жойда сутканинг бир пайти ҳукмрон бўларди ва бизга кун ҳамда тун деган тушунчалар номаълумлигича қолган бўларди. 

Қуръонда қуёшнинг чиқиши ва ботиши ҳақидаги фикр ҳам жуда кўп марта қайтарилган: «(Аллоҳ) икки шарқнинг (яҳни кун ва ой чиқадиган жойларнинг) ҳам, икки ғарбнинг (кун ва ой ботадиган жойларнинг) ҳам Парвардигоридир» (Раҳмон сураси, 17-оят). «Бас, машрику мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурманки...» (Масриж сураси, 40-оят).

Агар ер ясси бўлганида, шубҳасиз битта кун чиқиши ва битта ботиши бўларди. Агар у думалоқ бўлмаганида икки кунботар ҳам бўлмасди.

Шундан кейин Қуръони карим осмони ҳақида, унинг ўз траекторияси, майдони ва йўллари борлиги айтилади: «(Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллар эгаси бўлган Осмонга қасамки...» (Ваззориёт сураси, 7-оят). «Осмонга қасам, тунги йўлчи (юлдуз)га қасамки... « (Ториқ сураси, 1-оят).

Осмон ердан кўтарилган ҳамма нарсани яна ерга қайтаради. Сувнинг буғи бўлиб қайтади. Юқорига отган ҳамма нарсамиз ернинг тортиш кучи туфайли ортига келади.

Осмон фазога юборилган радиотўлқинларни қайтаради, иссиқлик нурини ерда қизғиш акслантириб қайтаради ва кечаси ерни иситади. Ердан осмонга отилган ва кўтарилган ҳамма нарсани тўсиб қолгани каби осмон ташқаридан ерга учиб, тушиб келаётган ҳамма нарсани сўриб, ўзига сингдириб, тўсқинлик қилиб, майдалаб, парчалаб ушлаб қолади ва бу билан бизни ва ерни фазодан келувви қирғин қиладиган ултрабинафша нурлар ва самовий жисмлар (метеоритлар)дан ҳимоя қилади. Осмон биз учун филтр, еримизга том бўлиб хизмат қилади: «Биз осмонни қулаб тушмайдиган том қилдик» (Анбиё сураси, 32-оят). «Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик. Дарҳақиқат Биз қудратлидирмиз» (Ваз-зориёт сураси, 47-оят).

Бугунги илм-фан тилида булар «бутун олам тортилиш қонуни» дейилади. Ўша пайтда атом парчаси жуда кичик бўлгани учун бўлинмайди деб ҳисобланарди, Қуръон эса у бундан ҳам майда зарраларга парчаланишини кўрсатди. Биринчи бўлиб Қуръонда атомдан кичик зарралар ҳақида сўз юритилади: Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас» (Сабаҳ сураси, 3-оят). 

Юқоридагиларнинг барчаси ернинг думалоқлиги, осмоннинг табиати, атомнинг тузилиши ҳақидаги билимларнинг ғайройиб сирларини далиллик билан очиб беради, Қуръони карим нозил бўлган ўша олисдаги қолоқ ва жаҳолатга ботган асрда бундайин илғор фикрлар олимнинг ҳам, нодоннинг ҳам калласига келиши мумкин эмасди.

Ёки Қуръондаги инсоннинг яратилиши, боланинг дунёга келишида нутфа (сперма) нинг хусусиятлари ҳақидаги аниқ ва лўнда таҳрифлари олиб қўрайлик: «Ва албатта у Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир» (Ван-нажм сураси, 45-46-оятлари).

Бу биологик қонуниятни фан бугунга келиб очди. Фақат ҳозирга келиб биз сперматозоид (нутфа)нинг бола пайдо бўлишида иштироқ этувчи ягона омил эканига гувоҳ бўлдик.

Ер юзида қанча одам бўлса ҳам бирортасининг қўл бармоқлари учини бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратилгани ҳам улар ўлгандан кейин қайта тирилишига, шунингдек тана тўқималарининг қайта тикланишига исбот-дадид эмасми? «Инсон Бизни унинг (чириб, тупроққа айланган) суякларини харгиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?! Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб –жойига келтиришга қодир бўлган Зотдирмиз» (Қиёмат сураси, 3-4-оятлари).

Аллоҳ бармоқлардаги аввалги шакллар қандай бўлса шундайича «тиклаб – жойига келтиришга қодир бўлган Зот» эканлигини айтади. Бармоқ учларини яратишдаги ақл бовар қилмас мўъжиза – олам яратилгандан буён ҳатто бармоқлари учи бир-бирига ўхшаш икки киши ҳам бўлмаганининг ўзиёқ Қуръон каримни ёзиш мумкин эмаслигининг исбот-далил эмасми? 

(давоми холос)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Даҳрий Исломни қабул қилиши мумкинми?

1652 19:35 19.08.2022

Даҳрийликнинг дардлари

2254 21:05 25.06.2022

Қозоғистон даҳрийларнинг ҳуқуқлари ҳақида қайғуряпти

2972 15:25 07.09.2021

“Сени чўкишдан қутқарган - Аллоҳдир!”

3270 22:00 09.02.2021

Форобий, маймунлар ва пашшалар

7247 00:08 15.01.2021

Шайх Али Тантовий даҳрийни қандай мот қилди?

7908 17:20 27.08.2020
« Орқага