Чеченистонда 23-26 май кунлари Рамазон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Тегишли фармонни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров имзолади.
"Рўза ҳайити Чеченистон Республикаси ҳудудида нишонланиши муносабати билан ва Чечен Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасининг мурожаатномаси асосида 2020 йил 23, 24, 25 ва 26 май кунлари Чеченистон Республикаси ҳудудида ишламайдиган (дам олиш кунлари) деб эълон қилинади", дейилган матнда. Фармон республика раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинди.