Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бугун Озарбайжонда байрам: Миллий тикланиш куни нишонланмоқда

1268

Бугун қардош Озарбайжонда Миллий тикланиш куни нишонланмоқда.

Бу сананинг тарихи 1988 йил 17 ноябрда бошланган «Майдон ҳаракати» билан боғлиқ. 33 йил муқаддам айнан шу куни Озодлик майдонида миллий озодликнинг тикланиши бошланди. Бу ерга тўпланган юз минглаб одамлар Москванинг иккиюзламачи сиёсатига норозилик билдиришди.

«Майдон ҳаракати» Арманистоннинг Озарбайжонга ҳудудий даъволари, Тоғли Қорабоғ арманларининг айирмачилик ҳаракатлари, Арманистонда истиқомат қилган юз минглаб озарбайжонларнинг ўз ерларидан ҳайдаб чиқарилиши муносабати билан вужудга келган.

Халқ Москва ва маҳаллий ҳокимиятлар олиб бораётган сиёсат натижасида юзага келган муаммоларни ҳал қилишни ўз қўлига олишга қарор қилди ва 1988 йил 17 ноябрда Бокунинг марказий майдонида норозилик акциясини бошлади. 17 кун узлуксиз давом этган акция миллионлаб одамларни қамраб олди ва собиқ СССР ҳудудидаги энг йирик норозилик акциясига айланди.

СССР парчаланишини ўрганаётган кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар бу жараёнда Озарбайжонда бошланган «Майдон ҳаракати» муҳим роль ўйнаганини қайд этишади.

4 декабрдан 5 декабрга ўтар кечаси совет қўшинлари умумхалқ митингини тарқатиб юборган бўлсада, бу воқеалар миллий озодлик ҳаракати сифатида баҳоланиб, Озарбайжоннинг мустақиллигини қўлга киритишнинг асосий омили сифатида қаралади.

Миллий тикланиш куни давлат байрамидир. Ўтган йилдан буён Озарбайжон ушбу муҳим санани ўзгача иштиёқ ва шодлик билан нишонламоқда. 2020 йил 27 ноябрь куни Озарбайжон Қуролли Кучлари Арманистоннинг навбатдаги провокациясига жавобан босиб олинган Озарбайжон ҳудудларини озод қилиш операциясини бошлади. 44 кун ичида 200 дан ортиқ аҳоли пунктлари, жумладан Фузулий, Жабраил, Зангилон, Губадли ва Шуша шаҳарлари арман босқинидан озод қилинди ва 10 ноябрь куни Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарлари томонидан баёнот бўйича босиб олинган яна учта туман - Агдам, Қалбажар ва Лочинни Озарбайжонга қайтарилди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев “биз ҳудудий яхлитлигимизни тикладик ва собиқ босиб олинган ҳудудларнинг мақоми ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, деб таъкидлаган эди.

Ватан уруши йилларида Эрон билан чегаранинг 132 километрлик қисми ҳам озод қилинган. Бугун Озарбайжон кучли давлатга айланди ва мамлакатнинг 44 кунлик урушдан сўнг қудрати янги босқичга кўтарилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжонда 5,7 магнитудали зилзила юз берди  

750 09:01 04.07.2023

Озарбайжон армиясининг 105 йиллиги нишонланмоқда

1625 10:10 27.06.2023

Озарбайжоннинг уч тумани арманлар томонидан ўққа тутилди

1484 17:40 16.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

2734 14:03 09.06.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1948 12:50 28.05.2023

Илҳом Алиев: Боку Ереван билан тинчлик шартномаси имзоланиши тарафдори

725 09:05 24.05.2023
« Орқага