Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия қарийб эллик йил деганда Эронга қарзини тўлайдиган бўлди

1838

Британия ҳукумати деярли ярим аср ўтгач, 1974 йилдаги бузилган шартнома бўйича Эронга 535 миллион доллар қарзини тўлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради “Блумберг”.

Шартнома шартларига кўра, 1979 йилда Британиянинг International Military Services концерни зирҳли техника етказиб бериши керак эди, бироқ Эрондаги инқилоб фонида шартнома бажарилмади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўнлаб йил ўтгандан кейин томонлар қарз бўйича келишувга эришди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Кяни тўлов усули ва жараёни борасида ҳам ҳам музокаралар давом этаётганини айтди.

Ўн йилча олдин БМТ халқаро суди Лондондан мингдан ортиқ танк етказиб беришни назарда тутган шартномани бузгани учун Теҳронга компенсация тўлашини талаб қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Қаерга кетяпсиз?”

5630 11:42 24.07.2023

БМТ Яқин Шарқдаги вазият тобора ёмонлашаётганидан хавотирда

1256 18:40 29.06.2023

Женевада Судан халқига ёрдам масаласи муҳокама қилинади

595 16:12 17.06.2023

БМТ: 2022 йилда қочқинлар сони рекорд даражага етди

854 17:25 15.06.2023

Исроил "ислоҳот"лари Фаластинга таҳдид солмоқда 

908 17:05 10.06.2023

Россиянинг Украинага агрессияси бўйича бешинчи резолюция: БМТ фалажландими?

2365 12:49 04.05.2023
« Орқага