Олийлик ва карам эгаси Аллоҳнинг махлуқотларидаги гўзалликларга боқиш ва борлиқдаги ажойиботларга ибрат ила лаззатланиш қалб қувончи сабабларидан бўлиб, у очиқ-равшан китобдир. Аллоҳ таоло махлуқотлари борасида бундай марҳамат қилган:
“...У (сув) билан гўзал боғларни ўстирдик” (Намл сураси 60-оят);
“Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди, (эй мушриклар!) сизлар менга Ундан ўзгалар нималарни яратганини кўрсатингиз-чи!” (Луқмон сураси, 11-оят);
“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз!” (Юнус сураси 101-оят).
“Раббимиз ҳар бир нарсага ўз яратувчилигини ато этиб (кўрсатиб), сўнгра (уни) тўғри йўлга йўллаган зотдир” (Тоҳа сураси 50-оят).
Байт:
Фазо китобига гар солсам назар,
Менда йўқ суратлар унда кўринар.
Чарақлаган қуёшда, ёрқин юлдузларда, тонгда, аъзоларда, тепаликда, дарахтда, мевада, зиёда, ҳавода, сувда ва борлиқнинг бошқа нарсаларида ўқиладиган нарсалар бор.
Байт:
Ҳар бир мавжудотда бир белги аён,
Аллоҳ бирлигидан беради нишон.
Илё Абу Мозий айтади:
Эй шикоят қилғучи, сенда не ун,
Гар жисмда оғриқ ила ўтса тун?
Гулга боқсанг, кўринур ёлғиз тикан,
Ложувард шабнамни кўрмассан ҳечам.
Гўзаллик қалбингдан олган бўлса жой,
Қай сорига боқсанг, кўринур чирой.