Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи

1737

АҚШнинг Афғонистондаги ярашув бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Ўзбекистон, Қатар ва Покистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар қилган Давлат департаменти матбуот хизмати 10 июл куни.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Халилзод республика ҳукумати томонидан ташкил этилган минтақавий алоқалар бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил қилинаётган ушбу юқори даражали анжуманда барча Марказий Осиё давлатлари, Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари, Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари, Покистон бош вазири ва қатор халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади. Анжуман Афғонистон билан ижтмоий-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшни республиканинг тинчлик йўли билан ривожланишига имкон яратиш масалалари кўриб чиқилади.

2020 йил сентябр ойидан буён Афғонистон ҳукумати ва Толибон тинчлик мамлакатини тиклаш учун Дохада музокаралар олиб боришмоқда. 2021 йил бошида бу жараён тўхтаб ва апрел ойининг ўрталарида у боши берк кўчага кириб қолди.

Аввалроқ, Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс Халилзод Афғонистон масаласини муҳокама қилиш учун Қатарга қайтишга тайёр эканлигини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023

Тубанликнинг тубига яна бир қадам: Калифорнияда янги қонун қабул қилинди

2634 10:04 16.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага