Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ва Миср алоқалари мустаҳкамланади

1608

Қўшма Штатлар ва Миср икки томонлама мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади. Уларнинг мақсади терроризмга қарши курашиш ва давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлашдир. Бу ҳақда уларнинг қўшма баёнотида айтилади, дея хабар беради ТАСС.

Ҳужжатга кўра, томонлар «АҚШ ва Миср ўртасидаги стратегик шериклик муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаб, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўналишларини белгилаб олдилар». Буларга иқтисодиёт, савдо, таълим, маданият, консуллик ишлари, инсон ҳуқуқлари, адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, мудофаа ва хавфсизлик қеаби соҳалар киради.

«Қўшма Штатлар ва Миср ҳозирги ва келажакдаги муаммоларга, жумладан, терроризмга қарши кураш, денгиз хавфсизлиги ва чегара хавфсизлигини таъминлаш учун мудофаа соҳасида икки томонлама ҳамкорликка содиқлигини яна бир бор тасдиқлади», дейилади баёнотда. 

«АҚШ Мисрни минтақавий можароларда воситачилик қилиш, айниқса тинчликни таъминлаш ва Ғазо секторидаги зўравонликка барҳам беришдаги етакчилигини эътироф этди. АҚШ президенти Жо Байденнинг Эфиопия томонидан  қурилаётган Уйғониш даври тўғони борасида Мисрнинг сув хавфсизлигини қўллаб-қувватлаши ҳам тасдиқланди. Қўшма Штатлар ва Миср Африка Иттифоқи етакчиси бошчилигида тўғон келишуви бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди», — дейилади ҳужжатда.

Музокара иштирокчилари Ливия мавзусига ҳам тўхталиб, у ерда 24 декабрь куни референдум ўтказиш ва хорижий қўшинларнинг мамлакатдан олиб чиқилиши муҳимлигини қайд этди. Судан, Сурия, Ливан ва Ямандаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Икки давлат вакиллари мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, иқлим масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга интилмоқда.

«Қўшма Штатлар ва Миср Олий даражадаги қўшма иқтисодий комиссиянинг иш бошлагани ва Америка-Миср иқлим бўйича ишчи гуруҳи тузилганлиги ҳақида эълон қилди» ва Миср ғазначилиги ва АҚШ экспорт-импорт банки ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш ниятида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023

Тубанликнинг тубига яна бир қадам: Калифорнияда янги қонун қабул қилинди

2634 10:04 16.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага