Франклин Темплтон фонд менежери PT Bahana TCW Investment Management билан янги ҳамкорлик доирасида Индонезия бозорида шариатга асосланган ўзаро жамғарма фондини очди.
Bahana US Opportunity Sharia Equity USD, ESG инвестиция тамойилларини қўллайди, шунингдек Индонезиянинг асосан АҚШ компанияларига мўлжалланган биринчи шариат жамғармаси бўлади, дейилади компания баёнотида. Технология, соғлиқни сақлаш, молия ва истеъмолчилар ҳуқуқлари жамғарманинг асосий тармоқлари ҳисобланади. Франклин Темплтоннинг бошқарув бўлими бўлган ClearBridge Investments жараённи бошқаради. Жамғарма DBS Indonesi банки томонидан тарқатилади.
Инвестиция жамғармасининг ўзига хос хусусияти - бу фоизлар ва шариатга зид бўлган ҳар қандай битимларни рад этишдир. Жамғарманинг барча сармояларини ҳалоллик жиҳатидан текширадиган махсус ислом мутахассислари гуруҳи бор. Америкаликларнинг сўзларига кўра, улар «Индонезия жамиятида жуда муҳим бўлган Ислом меъёрларига мувофиқ Индонезия бозорига киришни» хоҳлайдилар.
Индонезия ва қўшни давлатларнинг барча фуқаролари ушбу фондга сармоя киритишлари мумкин бўлади. Малайзиядан фарқли ўлароқ, Индонезия дунёвий мамлакат бўлиб, унда Ислом ҳуқуқий ва молиявий тизимдан ажратилган. Шуниси қизиқки, исломий сармоя жамғармасини араблар ёки турклар эмас, америкаликлар ташкил қилган. Савол туғилади, нима учун бой мусулмон сармоядорлар қонуний инвестицияларга шунчалик бепарво муносабатда бўлишади?