Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ бош прокурори Россиянинг “қора рўйхати”га тушди

1796

Москва АҚШ маъмуриятининг саккиз нафар юқори мартабали мулозимига қарши санкция жорий этди. Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, америкалик ўн нафар дипломат Россиядан чиқариб юборилади. 

Бу чоралар АҚШнинг Россияга нисбатан санкцияларига жавобдир.
«Бизга ўн нафар дипломатнинг рўйхати берилиб, уларнинг кетиши сўралди. Биз бунга худди шундай жавоб қайтарамиз. Россиядаги ўн нафар АҚШ дипломатига юртимизни тарк этишни таклиф қиламиз», – деди Лавров.  

Шунингдек, Россия Американинг амалдаги ва собиқ юқори мартабали мулозимларига нисбатан санкция жорий этди. Улар орасида бош прокурор Мэррик Гарланд, Ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас, Федерал қидирув бюроси директори Кристофер Рэй, президентнинг ички сиёсат бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райс, Миллий разведка идораси директори Эврил Хейнс ва Федерал турмалар бюроси раҳбари Майкл Карвахаль бор. Миллий хавфсизлик бўйича собиқ президент маслаҳатчиси Жон Болтон ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Роберт Вулсининг ҳам Россияга кириши тақиқланди. 

Американинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналарига Россия ва учинчи давлатлар фуқароларини ишга қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023

Тубанликнинг тубига яна бир қадам: Калифорнияда янги қонун қабул қилинди

2635 10:04 16.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага