Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ БМТнинг Қуддус бўйича резолюциясига вето қўйди ва бундан уялмаяпти

3209

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Қуддус бўйича тайёрланган резолюциясига АҚШ вето қўйди. Ҳужжат муаллифлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг исмини зикр этмаган ҳолда унинг Қуддус шаҳрини Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорини қоралаган. 

Резолюция лойиҳасини Хавфсизлик Кенгашига аъзо қолган 14 давлат қўллаб-қувватлади. Ҳужжатда Қуддуснинг мақоми ва демографик таркибини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат ҳуқуқий кучга эга эмаслиги ва бекор қилиниши кераклиги айтилган. Шунингдек, лойиҳа муаллифлари давлатларни Қуддусда дипломатик ваколатхона очмасликка чақирди. 

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли элчихонани қаерда очиш давлатларнинг суверен ҳуқуқи эканини айтди. 

“Биз АҚШнинг суверенитети ва унинг Яқин Шарқ тинчлик музокараларидаги ролини ҳимоя қилиш учун вето ҳуқуқимиздан фойдаландик, – деди у. – Шундай экан, бунинг учун уялмаймиз. Аксинча, Хавфсизлик Кенгашининг қолган аъзолари уялиши керак”. 

Никки Хейли президент Трампнинг Қуддус борасидаги қарори Хавфсизлик Кенгашининг аввалги резолюцияларига зид эмаслигини, танқидчилар эса уни ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилаётганини таъкидлади. 

Унинг айтишича, “БМТ Яқин Шарқдаги энг мустаҳкам демократияга нисбатан душмаларча муносабатда бўлувчи марказга айланган”.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

Озарбайжон Арманистон ярашмоқда: минтақа энди Россиянинг “томорқаси” эмасми?

1723 17:35 09.07.2023

Жиддадаги АҚШ консуллиги олдида отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди

3696 18:10 29.06.2023

Тубанликнинг тубига яна бир қадам: Калифорнияда янги қонун қабул қилинди

2635 10:04 16.06.2023

  Суриядаги вазият: янги фитналарга ҳозирлик кўрилмоқда...

2167 08:52 15.06.2023

АҚШ Суриядаги террорчиларга қўшимча кучлар юборди

1262 12:35 14.06.2023
« Орқага