Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистондаги банклардан бирининг 100 фоиз улуши Россия банкига сотилди

1954

“Ўзагроэкспортбанк” устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети “Совкомбанк” томонидан сотиб олинди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакетини “Совкомбанк” (Россия) билан 4,0 миллион долларга сотиш юзасидан келишувга эришилганин.

Қайд этилишича, Президентнинг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2020-йил 12-майдаги фармонига мувофиқ ҳамда халқаро талаблардан келиб чиқиб, “Ўзагроэкспортбанк” фаолияти таҳлили (due diligence) натижалари ва хусусийлаштириш бўйича консултант тавсиясига кўра тижорат банкининг 100 фоиз давлат акция пакетини яхлит ҳолда, рақобатга асосланган оммавий ошкора сотув жараёни амалга оширилган. Шунингдек, сотиш жараёнига хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида Grant Thornton ва баҳолаш учун КПМГ халқаро компаниялари жалб этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кешбекли картадан фойдаланса бўладими?

2142 16:03 01.05.2023

Ливанда омонатчиларнинг рейдлари туфайли ёпилган банклар бугун очилади

651 12:40 26.09.2022

Туркияда россиялик сайёҳлар санкциялар туфайли муаммоларга дуч келмоқда

789 17:55 20.09.2022

«Ислом молияси ҳам фойдани кўзлайди» – мутахассис билан суҳбат

1482 17:30 07.04.2022

АҚШ глобал банкларга Афғонистонга ёрдам маблағларини ўтказишга рухсат бермоқда

1415 19:05 03.02.2022
« Орқага