Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

1950

15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда. 

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Президент Қурбон байрами муносабати билан халқимизга табрик йўллади

999 19:57 27.06.2023

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1833 10:55 12.06.2023

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентининг инаугурация маросимида қатнашди

2088 18:18 03.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

2072 22:17 28.05.2023
« Орқага