Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг расмий саҳифасида марҳум муфтий Усмонхон Алимов қолдирган васият адо этилгани ҳақида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Усмонхон Алимов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги «Эшони Темирхон Тўра» жоме масжиди қайта таъмирлангандан сўнг Мусулмонлар идораси иш бошқарувчиси Рустам Жамиловни ёнига чақириб, дадасининг қабри олдидаги жойни кўрсатган ва «Болам, мени вақти келиб шу ерга дафн этинглар. Бу сенга васиятим», деб тайинлаган.
Рустам ҳожи Жамиловнинг таъкидлашича, марҳумнинг сўнгги васияти адо этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ муфтий Усмонхон Алимов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.