Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Усмонхон Алимов Самарқандда дафн этилди

2484

Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари боқий дунёга рихлат қилганлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 16 август, душанба куни муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи «Эшони Темирхон Тўра» (аввалги «Орлот» масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.

Ҳазрат Усмонхон Темирхон ўғли Алимов таваллуд топган қишлоқларидаги «Эшони Темирхон Тўра» жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ва ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Жаноза намозини муфтий ҳазратларининг ўғли (шогирди) ўқиди.

Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди.

Azon.uz жамоаси марҳумнинг Ислом дини ривожига қўшган ҳиссалари, мусулмонларга илм-маърифат улашишдаги улкан хизматларини Аллоҳ таоло қабул айлаши ва ўз раҳматига олишини сўраб қолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев марҳум икки шайх ҳазратларини мукофотлади

3286 21:30 27.06.2023

Хушхабар: юртимизда яна бир янги масжид қурилди

3281 12:50 17.06.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

1333 17:41 06.02.2023

Ҳанафий мазҳаби муфтийси бўлган шофеъий уламо

1534 20:50 05.01.2023

Ташкент шаҳрига бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

4007 16:42 04.01.2023

Муфтийга янги ўринбосар, Тошкент Ислом институтига янги ректор тайинланди

11554 14:04 04.01.2023
« Орқага