Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўғирликнинг замонавий тури бу!..

2923

Жиноятчилар банкларнинг номидан ботлар ташкил этиб, фирибгарликни амалга оширмоқда.

Ҳозирги кунда Интернет тармоқлари орқали киберфирибгарлик йўли билан аҳолининг пластик карталаридаги пул маблағларини ечиб олаётганларнинг қайси усуллардан фойдаланаётгани маълум бўлди.

Аниқланишича, ноқонуний топган даромадларини яшириш ва изларини йўқотиш ёки пул ўғирлаш мақсадида ўзларининг тўлов воситаларига (Click, Payme, ва бошқалар) бошқа фуқароларнинг пластик карталарини улаб олиш учун Telegram мессенжерида каналлар, гуруҳлар ва ботлар орқали гўёки турли акцияларни (банклар, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда бошқа пул айланмаси юқори бўлган номдор ташкилотлар брендидан фойдаланиб) ташкил этишиб пластик карталарига пул ўтказишни ваъда қилган ҳолда аҳолининг тўлов воситаларига боғланиш учун келган кодларни билиб олишмоқда. 

Шунингдек, Telegram мессенжерида банкларнинг (“Ipoteka_Bank_ATIB_ (official)” ва бошқа банкларни гўёки расмий вакили сифатида) номидан ботлар ташкил этилиб, ўзининг пластик картаси учун микрокредит расмийлаштириш учун мурожаат қилган фуқаролардан автомат равишда саволлар бериш орқали уларга борган кодларни ва пластик карта рақамларини ўзлаштириши йўли билан амалга оширмоқда.

Telegram мессенжерида банкларнинг расмий офиси сифати ботларлар ташкил этилиб, банкларда пластик карталар орқали янги имкониятлар яратилаётганлиги бунинг учун у пластик картасини шу банкнинг боти билан боғлаш (Агробанк номидан бот ташкил этилган лекин фуқаро бошқа банкнинг мижози бўлса) кераклиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар бериш орқали уларнинг кодларига эга бўлмоқда. 

Қолаверса, Telegram мессенжерида гўёки “чейнджерлик” фаолиятини кўрсатув сифатида “Qiwi”, “Яндекс Денги” ва бошқа электрон валюталарини айрибошловчилик хизматини кўрсатувчи сифатида аҳолининг ишончига кириш орқали уларнинг махсус кодларини билиб олишмоқда.  

Онлайн бозорлар орқали гўёки товар сотувчи сифатида турли товарларни жойлаштирган ҳолда ёки сотиб олувчи сифатида аҳолининг пластик карталари рақамларини ва уларга бораётган кодларни Paynet’дан пул ташлайман деб Click ёки Payme’дан код жўнатишиб билиб олишмоқда.

Бундан ташқари, киберфирибгарлар асосан “.ru” доменидаги турли порнографик сайтларга ташриф буюрган ўзбекистонлик фойдаланувчиларга фишинг усули орқали “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” деб номланган номалар жўнатишиб Webmoney электрон ҳамёнига “WMY” электрон валютасини ташлаб бериши кераклигини талаб қилишмоқда. Аҳолининг содда ёки ўз иш жойидан айрилиб қолишдан қўрққан қисми уларнинг электрон ҳамёнларига маблағларни ўтказишмоқда. 

Ҳар бир ишнинг жавоби бўлгани каби, бундай киберфирибларнинг Ўзбекистонда истиқомат қилувчилари аниқланмоқда ва ҳуқуқни муҳофа қилувчи органлар томонидан керакли жазога тортилмоқда. Лекин, Ўзбекитон ташқарида истиқомат қилувчи фирибгарларнинг электрон ҳамёнларига нисбатан блоклар қўйилиб, уларнинг бундай жиноятлар билан шуғулланиш имкониятлари чекланмоқда.

Таҳририятдан: Албатта, Аллоҳ таоло ҳаром молда сенга барака бермайди, шунингдек, инсонлар сени яхши кўрмайди ва ўз молларида сенга ишонмайдилар. Ўғрилик қилган эркак ёки аёл бадбахт ва бахтсиз бўлади. Қалби ва юзидаги иймон нурини ўчиради. Ўғрилик барча давр ва жамиятда оғир жиноятлардан бири ҳисобланган.

Ислом динида бировнинг молини алдов, ботил йўллар билан олиш қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (Нисо, 29).

Ўтмишда аждодларимиз бировнинг ҳаққидан қаттиқ хазар қилишган, ўзганинг ҳаққини олиш у ёқда турсин, ўзлари билмаган ҳолда тасодифан келиб қолса ҳам ундан зудлик билан қутилишган. Мусулмон киши ҳаром йўл билан мол-дунё касб қилишдан худди чўчқанинг гўштини ейишдан ҳазар қилгандек ҳазар қилиши керак. Ҳаром йўл билан мол-дунё топган одам икки дунёда шарманда бўлади. Бу дунёда азоб-уқубат, турли бало-офатларга йўлиқади, у дунёда жаҳаннам ичида туриб, қорнига таом ўрнига олов ейди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Швеция: Олий суди судьяси дўкондаги ўғирлиги учун жаримага тортилди

1521 11:05 01.04.2022

Халқ таълими тизимида ўнлаб миллиард сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланди

1531 08:05 03.12.2021

Нигерияда ўғрилаб кетилган ўқувчилар ҳақида маълумот берилди

1462 12:30 13.09.2021

Тошкентда тўрт киши дўкон сотувчисига пичоқ тираб, дўконни ўмариб кетди

2577 18:10 24.07.2021

Нигерияда триллионлаб баррел нефт ўғирлаб кетилган

1196 08:55 07.07.2021

Нигерия: ўқувчилар ўғирланаётгани сабабли мактаблар ёпиляпти 

1492 09:36 21.06.2021
« Орқага