Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 23 июль куни соат 13:15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 4 нафар номаълум шахс Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, мобиль телефон ва кассадаги 4 млн сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлди.
«Айни вақтда Д.Л. ва В.Н.лар қўлга олинган, А.К. ва Д.Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.