Tesla компаниясининг энергетика маҳсулотлари бўйича вице-президенти Линдон Райв твиттерда компания Жанубий Австралияда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун етарли бўлган улкан саноат батареясини қуриши мумкинлигини айтиб, бунинг учун 100 кундан ортиқ вақт керак бўлмаслигини ёзади.
Бунга Австралия томонидан бир тадбиркор жавоб ёзди:
“Линдон ва Илон, ниятларингиз жиддийми? Агар лойиҳа учун пул топсам (ва сиёсатчилар билан келишсам), 100 кун ичида 100 мегаваттли аккумуляторга кафолат бера оласизми?"
18 соатдан кейин Илон Маск ўз твиттерида: "Tesla шартнома имзоланган кундан бошлаб юз кун ичида тизимни ўрнатади ва ишга туширади, агар улгурмасак, лойиҳа бизнинг ҳисобимиздан қопланади. Бу сўзларимнинг етарли жиддийлиги ми?"
Станция муддатидан олдин иш бошлади.
Баҳсда Tesla ғолиб бўлди.
Бор-йўғи 3 та твит.
Шунақасиям бўлар экан.
Илон Маскнинг лойиҳаси туфайли Жанубий австралияликлар учун электр энергиясининг нархи 24 баравар арзонлашди.
Илон Маск Австралияда 750 минг уйни қувват билан таъминлайдиган қуёш батареясини қурди. Электр энергияси учун тўлов 1 кВт учун 0,0029 доллар бўлгани маълум бўлди.
Бу воқеани эсласам, юртимизда ҳар йили муаммо бўладиган электр машмашалари, зулматда қолган шаҳар-қишлоқлар, ҳар сафар айб “фалон ИЭСнинг фалон бўлими ишдан чиққани” ҳақидаги баҳоналар эсимга келаверади.
Бизнинг энергетика вазиримиз ҳам инглиз тилини билганида, твиттерга кирганида, балки биздаям Илон Маскни батареяси ишлаб қолармиди?