Тesla ва SpaceX бош директори Илон Маск ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни таъминлаш учун аввалроқ миллиардерни судга берган Twitter’нинг ўзига қарши даъво билан чиқди.
Мазкур хабар Делавер канцерия суди Twitter’нинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд жараёнини 17 октябрь куни белгилаганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.
25 апрель куни Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини тахминан 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
8 июль куни Маск Twitter’ни шартнома шартларини бузганлиги сабабли сотиб олиш бўйича келишувдан чиқаётгани ҳақида хабардор қилди. Кейин Twitter раҳбарияти ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувни якунлаш учун миллиардерни судга берди.