Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда 11 та давлат хавфсизлик органлари Афғонистон масаласида йиғилди

1488

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: минтақавий боғлиқлик, хавфсизлик ва ривожланиш» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Форум жорий йилнинг июль ойида Тошкентда ўтказилган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференциянинг мантиқий давоми бўлиб, у томонларнинг Афғонистоннинг ривожланиши ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги фикрлари муштарак эканлигини тасдиқлади.

Тошкент учрашувида Афғонистон, Покистон, Эрон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон хавфсизлик органлари ва разведкавий хизматлари делегациялари иштирок этди.

Тадбир қатнашчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табрик хати ўқиб эшиттирилди.

Халқаро анжуман якунида иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича йўналишлар ва аниқ вазифалар белгилаб олинди, шунингдек, глобал ҳамда минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган терроризмга қарши биргаликда қатъий курашишга келишиб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Роже Гароди: аввал коммунист, сўнг христиан ва охирида мусулмон бўлган француз олими

1879 19:30 20.11.2022

Қатар жаҳон чемпионати стадионларида спиртли ичимликлар ичишни тақиқлади

1042 08:45 20.11.2022

Тошкент метросининг ер усти бекатларидан бири вақтинча ёпилади

859 18:32 17.11.2022

«Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди...»

3885 21:35 16.11.2022

Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди

1315 20:33 15.11.2022

Жанубий Корея: қурбонлар  орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

1691 11:03 30.10.2022
« Орқага