Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди...»

3883

Бир каттароқ ёшдаги киши сўраб қолди: "Домла, ёшлигимизда динга йўл очилмаган, ҳозиргидек маърузалар йўқ, аммо одамлар бировнинг ҳаққидан қўрқар, аёллар ҳам иффатини сақлар эди. Аммо мустақилликдан кейин динга йўл берилди, китоблар нашр қилинмоқда, маърузалар кўп, аммо одамларда омонат йўқолиб, аёл қизларда ҳаё кўтарилиб кетмоқда. Бунга нима дейсиз?"

Мен шундай жавоб бердим: "Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди, бугунги одамлар эса кўпроқ динсизлик етиштирган жамият кишилари, фарқ ана шунда. Агар биз чин ўзлигимизга қайтсак, ўшанда сиз истаган ҳалол-пок авлод бунёд бўлади". 

Катталардан эшитган эдим. Рус босқинидан кейин олдинда пана пастқам жойларда писиб, одамлардан яшриниб юрган бангилар, бузуқиларга қасддан кенг имкониятлар қилиб берилган экан. Агар бирорта аҳли илм, ёши каттароқ одам уларни тартибга чақиргудек бўлса, рус оғаларига бориб чақар, "меҳрибон" аскарлар дарҳол етиб келиб, насиҳат қилган одамни тутиб кетиб, жавобгарликка тортишар экан. Бора бора амри маъруф ва наҳий мункар қиладиганлар йўқ бўлиб, қолганлар бу каби ишларга журҳат қилолмай қолган экан. Натижа эса ҳаммага маълум.

Бироқ, ўшанда ҳам юрагида ўти бор, айрим жасоратли, ҳикматли олимларимиз, аждодларимиз қўлдан келганича, бор будларини фидо қилиб ўз вазифаларини бажариб боришди ва шу сабабли динимиз шунчали сақланиб қолди. Аммо мусулмонлар ўртасидаги айрим муаммолар, атеистлар даъво қилгандек, дин тарбия қила олмаганидан вужудга келган эмас, балки динсизлик, тарбисизликнинг аччиқ оқибатлари ҳисобланади.

Алҳамду лиллоҳ, бугун ҳар тугул сўз эркинлиги ва замонавий воситалар ёрдамида динимизни қўлдан келганча етказиш насиб бўлиб турибди. Агар Исломни тўғри ўрганиб, унга ихлос билан амал қилишни йўлга қўйсак, иншооллоҳ, келажагимиз шонли тарихимизга муносиб чин маънода буюк бўлади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Роже Гароди: аввал коммунист, сўнг христиан ва охирида мусулмон бўлган француз олими

1878 19:30 20.11.2022

Қатар жаҳон чемпионати стадионларида спиртли ичимликлар ичишни тақиқлади

1041 08:45 20.11.2022

Тошкент метросининг ер усти бекатларидан бири вақтинча ёпилади

858 18:32 17.11.2022

Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди

1314 20:33 15.11.2022

Жанубий Корея: қурбонлар  орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

1690 11:03 30.10.2022
« Орқага