Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жума куни жаҳон чемпионати стадионлари ва унинг атрофида алкоголли ичимликлар сотилишини тақиқлаб, бу қарор мезбон Қатар билан қабул қилинганини таъкидлади.
ФИФА сайтидаги баёнотга кўра: «Мезбон мамлакат расмийлари ва ФИФА ўртасидаги муҳокамалардан сўнг, ФИФА Фан Фест, бошқа мухлислар ва лицензияга эга бўлган майдонларда, Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионати стадионларининг периметрида спиртли ичимликлар савдосини тақиқлаш, пиво савдо нуқталарини олиб ташлашга қарор қилинди».
Баёнотда: «Мезбон мамлакат расмийлари ва ФИФА стадионлар ва унинг атрофидаги ҳудудлар барча мухлислар учун осойишта ва тинч бўлишини таъминлашда давом этади».
«Турнир ташкилотчилари АБ ИнБевнинг Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида барчани қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги интилишимиздаги доимий қўллаб-қувватлашини юқори баҳолайди», — дейилади ФИФА баёнотида.
Жаҳон кубоги веб-сайтидаги Discover Qatar саҳифасида ёзилишича кўра: "Маҳаллий маданиятнинг асоси спиртли ичимликлар эмас, балки меҳмондўстликдир. Спиртли ичимликлар соат 18:00 дан кейин лицензияланган ресторан, бар ва меҳмонхоналарда тақдим этилади ва турнир давомида қўшимча жойларда, жумладан ФИФАда ҳам мавжуд бўлади.
Қатар 20 ноябрдан 18 декабрга қадар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Жаҳон чемпионати Қатар ва Эквадор ўртасидаги Ал Байт стадионида ўтказиладиган очилиш ўйини билан бошланади, бу Яқин Шарқ ва араб дунёсида ўтказиладиган биринчи жаҳон чемпионатидир.