Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристонда мотам эълон қилинди

2383

Татаристон ҳукумати L-410 самолёти ҳалокатга учраши муносабати билан 11 октябрни мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда республика президентининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Президент Рустам Миннихановнинг фармонига биноан мотам кунида кўнгилочар дастурлар ва тадбирлар бекор қилинади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф тайёрлайди.

Якшанба куни Татаристоннинг Мензелинск туманида L-410 самолёти ҳавога кўтарилганидан ҳеч қанча ўтмай ҳалокатга учради. Самолёт бортида 2 учувчи ва 20 нафар парашютчи бор эди. Ҳодиса натижасида 16 киши ҳалок бўлди, 6 киши оғир жароҳатланди.

Ушбу ҳалокатдан кейин Россияда L-410 самолётларининг парвози вақтинча тўхтатиб қўйилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий таътил: Татаристон масжидларида болалар учун ёзги тадбирлар

1367 17:20 31.05.2023

Татаристон: масжидларда азон микрофонсиз айтишга мажбурланмоқда

1990 15:25 31.05.2023

Татаристон ҳалол маҳсулотлар экспортини кўпайтиради

760 17:35 13.03.2023

Бошқирдистон Татаристондан масжид қурилишида ёрдам сўрамоқда

948 14:20 03.03.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

1045 18:10 06.02.2023

Татаристон: татар тилининг расмий мақомига яна ҳужумлар бошланди

1564 20:05 25.12.2022
« Орқага