Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Татаристон муфтийси Қуръон тафсирининг танқидига жавоб қайтарди

2876

Татаристон Республикаси Мусулмонлар Диний Идораси раиси Камил Самигуллин унинг устидан Татаристон раҳбарига шикоят қилган Россия Мусулмонлар Диний Идораси раиси Равил Гайнутдинга соғлик ва баҳорги кайфият тилади.

Аввалроқ муфтий Гайнутдин Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга мурожаат юборганлиги, унда у Самигуллинни Қуръони Карим тафсирини «ақидавий характерга эга хато» билан нашр этганликда айблаганлиги ва «республикада маънавий бўшлиқ ҳосил бўлишига йўл қўймасликка» чақиргани ҳақида хабар берилган эди”.

«Мен унга (муфтий Гайнутдин - таҳр.) соғлик ва баҳорги кайфият тилайман», - дейди Самигуллин РИА Новости’га берган интервьюсида.

Муфтий Гайнутдин шикоятига ТР МДИ раиси раҳбарлигида 2019 йилда татар тилида нашр этилган муқаддас Қуръон тафсири атрофида пайдо бўлган можаро сабаб бўлган, деб ёзган. Унинг сўзларига кўра, «кибор уламолар ва мутахассисларнинг ҳеч бири мусулмонлар ичида жиддий ихтилофларга сабаб бўлган ақидавий хато қасддан қилинганлигига шубҳа қилмайди».

Гайнутдиннинг фикрича, ушбу Исломий қоидаларни талқин қилиш «татар халқининг онггига Татаристоннинг амалдаги муфтийси мансуб бўлган «Исмоил Оға» туркий тариқат таълимотини сингдиришга уринишдан бошқа нарса эмас».

Миннихановга қилган мурожаатида, у «кўплаб исломий таълим муассасаларининг мавжудлигига қарамасдан, бутун республикада Татаристон Республикаси Мусулмонлар Диний Идораси раиси лавозимига татар халқининг анъаналари, маънавий ва илмий меросига таянган ҳолда бутун дунёда тан олинган ва ўрганиладиган Исломни татбиқ қилувчи ўқимишли бир диний арбоб топилмаганлигидан» афсусда эканлигини билдирган. У "Татаристон Республикасининг маънавий бўшлиғини катталашишига йўл қўймаслик, Татаристон диний арбобларининг мўътадил Ислом йўлидан оғиб кетишлигини олдини олишга” чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий таътил: Татаристон масжидларида болалар учун ёзги тадбирлар

1366 17:20 31.05.2023

Татаристон: масжидларда азон микрофонсиз айтишга мажбурланмоқда

1989 15:25 31.05.2023

Татаристон ҳалол маҳсулотлар экспортини кўпайтиради

759 17:35 13.03.2023

Бошқирдистон Татаристондан масжид қурилишида ёрдам сўрамоқда

947 14:20 03.03.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

1044 18:10 06.02.2023

Татаристон: татар тилининг расмий мақомига яна ҳужумлар бошланди

1564 20:05 25.12.2022
« Орқага