Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ташаббусли бюджет”га келган таклифларнинг 25 фоизи ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқ – Президент

1075

Президент раислигида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.

“Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари.

Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди.

Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди.

Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Президент Қурбон байрами муносабати билан халқимизга табрик йўллади

999 19:57 27.06.2023

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

1833 10:55 12.06.2023

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентининг инаугурация маросимида қатнашди

2088 18:18 03.06.2023

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга боради

1601 11:05 03.06.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

2072 22:17 28.05.2023
« Орқага