Бир неча кун аввал Бухородаги тарихий Абдуллахон мадрасасининг деворлари қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатга техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши) сабаб бўлганини айтган эди.
Ушбу ҳолат Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди ва натижада Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.