Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширади.
Қайд этилишича, тўрт эркак Россияда турли вақтларда ҳибсга олинган. Ўзбекистон Бош прокуратураси уларни экстрадиция қилиш учун сўровлар тайёрлаган.
«Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг уларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорлари қонуний кучга кирди ва Россия Федерал жазони ижро этиш хизматига уларни зарур хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда етказиш топширилди. Улар махсус кузатувчилар ҳамроҳлигида Ўзбекистонга етказилади», — дейилади хабарда.