Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Германия афғонистонликларни депортация қилишни тўхтатди

1960

«Толибон» ҳаракати ҳужумларни орттиргани туфайли Германия афғонистонликларни депортация қилишни тўхтатди. Deutsche Welle хабарида айтилишича, Германия Ички ишлар вазири Хорст Зеехофер ана шундай қарор қабул қилган.

«Вазият имкон бериши билан жиноятчилар ва хавф туғдирувчи шахсларни Афғонистонга депортация қилиш қайтадан бошланади», – деди Зеехофер.

Ўтган ҳафта Кобулда терактлар юз бергани учун Мюнхендан олти афғонистонликни депортация қилиш тўхтатилган эди. 

Германия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йил бошидан бери 167 афғонистонлик юртига қайтариб юборилган. Яна 30 минг нафари Германияни тарк этиши зарур, аксарининг бошпана олиш учун қилган мурожаати қаноатлантирилмаган. Афғонистонда вазият ёмонлашгани туфайли Европага қочқинлар оқими ортиши кутилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия исломофобияга қарши чора изламоқда

1152 18:07 11.07.2023

Германия: собиқ суриялик қочқин шаҳар мэри этиб сайланди

2141 20:35 09.07.2023

Германия канслери: “Мусулмонларга қарши нафратга йўл қўймаслик керак!”

1302 13:40 02.07.2023

Германияда черковдан воз кечганлар сони 45 фоизга ошган

1836 17:35 29.06.2023

Немис профессори рўмолли талабани ҳақоратлади

4209 19:40 13.06.2023

Шольц Путиннинг нутқига жавоб берди

2587 18:55 09.05.2023
« Орқага