Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Расул Кушербаев: «Одамлар кундалик тинч турмушига қайтишини истаймиз»

2330

Қариндош ва дўст-у биродарларим яшайдиган Қозоғистондаги воқеалар кўпчилик қатори мени ва оиламизни ҳам ҳавотирга солмоқда. Алоқа қилиш имконияти чеклангани сабабли ҳаловатимиз йўқолган.

Шу кунларда яна бир бор тинчликнинг аслида қандай неъматлиги, оила бағрида эсон-омон турмуш кечириш нелигини ўйлаб кўришга тўғри келаяпти, кўп нарсани тушунаяпмиз.

Қозоғистондаги нотинчлик тезроқ бартараф бўлиши, одамлар ўзларининг кундалик тинч турмушига қайтишини чин дилдан истаяпмиз. Айниқса, айрим содда ва ишонувчан инсонларни номаълум кучларнинг «провокацияси»га учиб қолиши мумкинлиги ташвишга солаяпти.

Нима бўлганда ҳам бўлаётган ишлар тез кунларда бартараф бўлиб, томонлар ўзаро мулоқот асосида ягона мақсад-тинчлик йўлида бирлашиб, мамлакат барқарорлигини сақлаб қолишларига ишонамиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, қозоғистонлик оға-ини ва опа-сингилларимга мавжуд вазиятни босиқлик ва закийлик билан бахолаб, зўравонликсиз, қатъий ирода билан енгиб чиқишларига тилакдош эканлигимизни билдирмоқчиман! 

Тез кунларда, омонликда, ёруғ юз билан кўришиш насиб қилсин, деймиз!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расул Кушербаев ҳоким бўлиб тайинланиши мумкинми?

2020 10:05 23.01.2023

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини расман якунлади

2308 11:19 26.12.2022

Кушербаев депутатликдан воз кечди: бу бюджет лойиҳаси билан боғлиқми?

4055 16:00 23.12.2022

Сўкиш яна "тренд"да ёхуд кадр танлашда нуқсон борми?

1426 18:30 03.10.2022

Расул Кушербаев Ички ишлар вазирига мурожаат билан чиқди

2974 21:24 22.09.2022

Ўқитувчи ва тарбиячилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

4393 17:00 05.09.2022
« Орқага