Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлаштирилган Озарбайжон ҳудудида бўлган ноқонуний арман қуролли гуруҳлари ўртасида отишма юз берган.
Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар беради.
Маълумотларга кўра, дастлаб қарама-қарши томондан бир неча маст жангарилар бошқа шериклари билан муштлашиб кетишган.
Кейин уларнинг жойлашган жойида портлаш рўй берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма натижасида ўлганлар ва ярадорлар бор.
«Биз Озарбайжон армиясининг содир бўлган воқеага алоқаси йўқлигини эълон қиламиз», дейилади маълумотда.