Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қайси роҳат яхши: руҳникими ё баданники?

1918

Баъзи одамларнинг истеъдоди, билими ва имконияти бўла туриб, паст ва қуйи табақада юришга рози бўлишига ҳайратланар эдим. Гоҳида улар ўзларининг бундай ҳолатига бошқаларни ҳам чақирганини кўрганимда эса ҳайратим янада ортиб, мени бир савол қийнар эди: «Билими етарли, имконияти бор, нима учун ҳаракат қилмаяпти?»

Ўта синчков ва нозик дид эгаси бўлган машҳур олимларимиздан бирининг сўзларини ўқиганимдан кейин бу саволимга қисман бўлса-да жавоб топгандек бўлдим. 
Азиз ўқувчи, ўша сўзлардан баъзи иқтибосларни сизга ҳам ҳавола қиламан:

«Одам боласининг бадани ердан, руҳи эса осмон мулкидан яратилиб, сўнг иккиси қориштирилди. Агар инсон баданни оч қолдириб, тунлари бедор бўлса ва ўз хизмати учун сафарбар қилса, руҳ енгил тортиб, роҳатланади, ўзи яратилган ўринга интилади ва олийлик оламига муштоқ бўлади. Агар баданни тўйдириб, неъматларга ғарқ қилса, ғафлатда қолдирса ва унинг хизмати, роҳати учун  интилаверса, бадан яратилган жойига ёпишиб, руҳни ҳам ўзи билан бирга пастга тортади ва ҳибс этади. Агар руҳ маҳбусликка ўрганиб қолмаса, ўзи яратилган оламдан узилиб қолгани учун айрилиқ азобидан қутулиш мақсадида албатта ёрдам сўраган бўларди. Хуллас, бадан қанча енгил бўлса, руҳ шунча жозибали, чаққон бўлади ва буюклик оламини талаб қилади. Бадан қанчалик оғир бўлса, роҳат-фароғатда бўлса, руҳ шунча оғир бўлиб, олийлик оламидан тушади ва паст табақада бўлади...». 

Шу ерга етганда Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам Ислом умматининг иттифоқига кўра, мўминларнинг энг афзал кишилари орасида бўлишларига қарамай, Рафиқул-аълони ихтиёр қилганлари ёдимга тушди. «Баданни руҳнинг роҳати билан қийнагин, руҳни баданнинг роҳати билан эмас! Чунки руҳнинг роҳати буюкроқ, давомлироқдир. Баданнинг роҳати эса енгил ва ўта қисқадир. Аллоҳнинг Ўзи мадад берсин».

Қудратуллоҳ Аҳмад тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

4307 17:59 20.11.2021

Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшларида уйланганлар?

2355 03:30 17.04.2021

Муҳаббат 

3155 20:30 09.03.2021

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар

2677 09:30 23.09.2020

Пайғамбаримизнинг чўпон ва савдогар бўлишлари ҳикмати

2668 20:11 04.09.2020

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

3070 19:20 07.07.2020
« Орқага