Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар

2676

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кураклари орасида нубувват муҳри бор эди. Бу муҳр араб тилида “хотам” дейилади. Мазкур сўз “муҳр” ва “узук” маъноларини англатади.

Нубувват муҳри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий пайғамбарликлари аломатидир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган. Лекин “У зот муҳри нубувват билан туғилганмилар ёки у кейинроқ пайдо бўлганми?” Деган масалада ихтилоф қилишган Саҳиҳ қавлга кўра, муҳр “Шаққи садр” (яъни, кўкрак ёриш) ҳодисасида икки курак орасига босилган. Ўшанда Жаброил алайҳиссалом келиб, Муҳаммад алайҳиссалом кўкракларини ёрган, юракларидан қуюқ қонни олиб ташлаган. Кейин уни олтин тоғорадаги замзам суви билан ювиб, жойига солиб қўйган.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Аллоҳ бирон пайғамбар юборса, албатта унинг ўнг қўлида нубувват аломати бўлган. Магар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилари икки кураклари орасида эди”.

Нубувват муҳри бадандан ўсиб чиққан бир парча этдир. У икки курак орасида, дейилса ҳам, муҳаққиқ уламолар чап куракка (яъни, қалбга) яқинроқ бўлганини айтишади. Унинг ҳажми кабутар тухумидек, ранги тана рангига ўхшаш эди.

Нубувват муҳри аввалги самовий китобларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сифатлари қаторида зикр этилган. Аҳли китоблар орасида илмли кишилар буни яхши билишган.  Улар ичида баъзилар мана шу белгини кўриб, мусулмон бўлишган.

Келинг, нубувват муҳри ҳақидаги ривоятларни бир бошидан кўриб чиқиб, бу борадаги илмимизни оширамиз, билганларимизни мустаҳкамлаймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

4307 17:59 20.11.2021

Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшларида уйланганлар?

2355 03:30 17.04.2021

Муҳаббат 

3155 20:30 09.03.2021

Пайғамбаримизнинг чўпон ва савдогар бўлишлари ҳикмати

2668 20:11 04.09.2020

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

3070 19:20 07.07.2020
« Орқага