Қарши шаҳридаги Чақар маҳалласида жойлашган XVIII асрда бунёд этилган «Кулол» масжиди вайрона аҳволга келиб қолгани маълум бўлди.
Мазкур масжид архитектура ёдгорлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса-да, кўп йиллар давомида эьтиборсиз қолиб, ўта таьмирталаб ахволга келган, масжид биноси айни вақтда жуда хавфли ҳолатда турибди.
Маданий мерос агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг маълум қилишича, мазкур тарихий объектни таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун 2021 йил I чорагида лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги илмий-экспертиза кенгашидан ўтказилган. 2021 йилнинг IV чорагида таьмирлаш-тиклаш режасига киритилган.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Обьектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таьмирлаш бўйича буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бошлиғи Д.Йўлчиевга молиялаштириш масаласини тезлаштириб беришини сўраб мурожаат қилинган.