Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қалбингиз зангини кетказяпсизми?

1798

Шайх Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Муҳанна ўз китобида шундай ёзади:

“Қуръон ўқиш энг буюк хайрли ишлардан биридир.

Баъзи ўтмиш олимлари Қуръонни 3 кун ичида, баъзилари 7 кун ичида, яна бирлари 10 кун ичида тўлиқ хатм қилардилар.

Уларнинг кўплари кунига тахминан 5 жуздан ўқирдилар ва шу билан бир ҳафта ичида Қуръон тиловатини якунлар эдилар.

Бизнинг замонамиздаги одамларнинг бандлигини эътиборга олиб, барча биродарларимга ҳар куни камида битта Қуръон жузини ўқишни насиҳат қиламан.

Шу тариқа, бир ой ичида Қуръонни тўлиқ ўқиш мумкин ва бу ўзингизга катта савоб келтиради.

Агар бу ҳам қийин туюлса, унда ҳар ким Қуръонни тарк этганлар орасида бўлмаслиги учун ўзига кунига 10-20 дақиқа Қуръон ўқиш учун маълум бир вақтни тайин қилиб олсин".

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Темирга сув тегса занглаганидек бу қалблар ҳам занглайди”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” дейилди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да, Абу Нуайм “Ҳилйатул-авлийа”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳаб”да ривоят қилган).

Темир занглагани каби қалб ҳам занглайди. Темир занглашига унга сув тегиши сабаб бўлса, банда қилган гуноҳлари асорати йиғилиб-йиғилиб қалбни занглатади, уни қорайтиради. Қуръон тиловати қалбдаги зангни кетказади. Қуръон тиловати билан қалб яйрайди, банда қироатдан руҳий озуқа олади. Шу йўсин қалбга ёпишган занглар секин-аста тозаланиб боради.

Аллоҳ Қуръонни тарк этганлардан қилмасин!

Абу Акбар тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қалб кўр бўлса, онг ўтмаслашиб қолади

1241 19:40 28.08.2022

Қалбингизни шубҳали жойларга ташламанг!

3088 21:05 22.11.2021

Ким яхшилик қилса, унга…

2743 16:15 04.06.2021

Яхшилик қалбларни титратар

2231 04:00 08.05.2021

Ҳалолликни сақлаш учун нима қилиш керак?

1500 12:00 17.02.2021
« Орқага