Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Яхшилик қалбларни титратар

2230

Яхшилик нима? Бу сўзни эшитганда инсонни қалби титраб, қувончга тўлиб кетади. Яхшилик қилиш ҳамма инсоннинг ҳам қўлидан келавермайди. Лекин яхшилик қила олмаслик, ёмонлик қилишга сабаб бўлиб қолмаслиги керак. Яхшилик қила олмадингизми ёмонлик ҳам қилманг. Инсон биринчи навбатда кимга яхшилик қилмоғи лозим? 

Бу сўзимизни далили  сифатида қуйидаги ҳадисни келтириб ўтсак:
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин" дедилар.

Токи дунёда яхши ишларни қилувчи инсонлар бор экан, қиёмат хам бўлмайди. Мўмин инсон биродарига ёки бирор яқинига яхшилик қилса, ўша инсоннинг қалбида унга нисбатан қандайдир илиқ туйғу олишига ажабланмаймиз.

Яхшилик қилган инсоннинг ҳам қилган ишидан юзидан табассум, қалбидан нур ёришиб кетади. Инсон ҳар бир кунини яхшилик билан бошласа, албатта шу кун унинг учун хайрли ва баракали якун топажак.

Албатта яхшилик жавобсиз муносиб оқибат бордир. "Парвардигор юзини истаб, сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфиёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда) лар билан бирга кирурлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар (бир) эшикдан фаришталар кириб (дерлар): Сабр қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати нақадар яхши! (Раъд , 22-24).

Яхшилик қил дўстим, яхшилик қиёмат кунида сенга дўст бўлгай ва Худо хоҳласа Жаннатга  киришинг учун бир кўприк вазифасини ўтасин. Яхшиликни катта-кичик санаманг! Унинг ажрини ёлғиз Аллоҳ Таоло билур.

Яхшилик қилишнинг хам ўзига яраша машаққати бор. Яхшиликни холис Аллоҳ ризолиги йўлида қилмоқлик, унинг савобидан баҳраманд бўлиш учун,  умид қилмоқлик хар бир мўмин кишининг дилида бўлиши яхшилик аломатидир, десак муболаға бўлмас. Яхши ният қилиш ҳам яхшиликдандир. Баъзида инсон ўйлаб қолади: “Қани эди пуллим кўп бўлса-ю, дунёдаги барча етим-есирларга, бева-бечораларга, хаста дил-у, хаста инсонларга берсайдим”, дейди. Ҳа лекин бунинг учун сиз албатта моддий тарафни ўйлашингиз шарт эмас. Сиз ёлғиз Аллоҳдан чин қалбдан холисона дуо қилсангиз бас. У Самиъ – ҳар бир нарсани эшитгувчи ва Басийр –  ҳар бир нарсани кўргувчи зотдир.

Аллоҳ Таоло қон томирларимиздан-да бизга яқиндир. Биз мўмин-мусулмонлар ёру биродарларимиз билан саломлашганда уларга кулиб, мулойим ва ширин муомала қилсак, нақадар катта яхшилик бўлади. Бу яхшиликнинг олтин калитидир.  Бирор киши йўл ўртасидаги  бир тикон ё бирор тошни инсонларга озор бермаслиги учун четга олиб ташлаши яхшиликни кичик тури кўрингани билан кўплаб ажру савобларга эга чиқишини билмаслиги мумкин.
Мисол сифатида ушбу ҳадисни келтириб ўтсак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Йўлдаги  азият берадиган насани четга олиб қўйиш садақадир”, дедилар. Бу ҳам бир яхшиликдир. Инсонларни ўйлаб, уларнинг ҳожатини чиқаришни истаб қилинган ҳар бир иш яхши амал ҳисобланади. Демак биз инсонлар яхшилик қилишда ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигимиз лозим. Сиз яхшилик қилмоқчимисиз? Унда биринчи навбатда холис ният қилинг, савобига эришишни ният қилинг. Яхшилик қилишни оилангиздан бошланг. Бу дунё ўткинчи, инсон ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланмоғи ўзи учун яхшидир. Яхши амал ниятларга боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Мўмин кишининг охирги борадиган жойи жаннат бўлмагунича, ҳаргиз яхшиликка тўймайди" деб айтганлар. Имом Термизий ривояти.

Яхшилик қил, бахтли бўласан
Яхшилик қил, омон қоласан
Яхшилик қил, имкон топасан
Яхшилик қил, дўстим толеинг баланд бўлур
Тўхтама, чарчама, букилма, синма.
Йиқилсанг хам тур ўрнингдан, енгилма асло
Ёнгин шиддат билан яхшиликда бордир адолат
Яхшилигинг жавоби бир кун жаннат боғлари
Яхшиликни шиор эт ҳар тонгинг узра
Осмонлараро ёғилсин яхшилик нури
Қалбинг титраб йиғласин яхшилик дея
Бамисоли баҳордек порласин нури!


Иброҳим Зоир ўғли Ҳидоятов,
Тошкент Архитектура Қурилиш Институти 2-курс талабаси

Ушбу мақола “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Яхшилик қил-2021” танловига юборилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким яхшилик қилса, унга…

2743 16:15 04.06.2021

«YAXSHILIK QIL – 2021» танлови ғолиблари аниқланди

1803 12:35 25.05.2021

Имконингиз етганича яхшилик қилаверинг

2456 08:00 19.05.2021

«Мен қандай қилиб бой бўлдим...»

2980 13:25 16.05.2021

Қаддингни ростла!

2763 22:00 15.05.2021
« Орқага