Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Тарих

Қаҳва – сўфийлардан қолган мерос

2488

Аксарият замонавий қаҳвахўрлар қаҳва Жанубий Арабистон сўфийларидан қолган мерос эканлигини балки билишмас ҳам. Маълум бўлишича, шозилия тариқати сўфийлари XIII-XV асрларда қаҳвани бутун Ислом оламига тарқатишган. Бир шайх Эфиопияда қаҳва билан танишган, у ердаги маҳаллий аҳоли қандайдир тоғда ўсувчи бутанинг меваларидан тайёрланадиган ичимликлари машҳур эди. Бу шайх Абул Ҳасан Али ибн Умар бўлиши эҳтимолга яқин, у бир мунча вақт Жанубий Эфиопия султони Сададдин II саройида яшаган. Кейинчалик Али ибн Умар Яманга қайтиб, у ерда қаҳва доналарининг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумот тарқатган. Бугунги кунга қадар у қаҳва ишлаб чиқарувчилар, қаҳвахона эгалари ва қаҳва севувчиларнинг пири ҳисобланади ва Жазоирда баъзида қаҳва унинг шарафига шозилия деб ҳам аталади.  

Ичимлик қаҳва номи билан танилган бўлиб, бу атама аввал шаробга нисбатан қўлланилган. Шунинг учун бўлса керак, европаликлар уни "Исломнинг шароби" деб билишган. Тунги зикр пайтида ҳушёр туриш учун қаҳва доналарини қовуриш сўфийлар орасида кенг тарқалган (қовурилган қаҳва донлари кейинчалик форслар томонидан кашф қилинган).

Абу Бакр ибн Абдуллоҳ ал-Айдарус Шозилий қаҳвадан шунчалик таъсирланганки, унинг шарафига қасида ёзган. 

Шозилия тариқатининг дарвешлари иқтисодий фаолияти билан ажралиб турарди. Айтишларича, тариқат асосчиси шайх Абулҳасан Шозилий касбга эга бўлмаган кишиларни муридликка олмаган. Кўп ўтмай, қаҳванинг соғлиқ учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам фойдаси аниқ бўлди. Ушбу мевани етиштириш учун Жанубий Арабистоннинг иқлими жуда мос эди. Яманнинг портлари, айниқса, Мокка, дунёдаги энг йирик қаҳва экспорт қилувчи портларга айланди. Қаҳва ичиш Маккада ҳам тарқалди, у ерда араб тарихчиси ал-Жазирийнинг сўзларига кўра, у ҳатто Масжидул Ҳаромда ҳам ичилган.

Усмонли империясининг 7 хил қаҳвахоналари

Зиёратчилар, савдогарлар, талабалар ва саёҳатчилар орқали қаҳва бутун Ислом оламига тарқалди. Ал-Азҳар қаҳва ичиш маданиятининг дастлабки марказларидан бирига айланди. XVI аср муаллифларидан бири Ибн Абдулғаффор Қоҳирадаги дарвешларнинг учрашувларини шундай тасвирлайди: «Улар ҳар душанба ва ҳар жума кунлари қизил сополдан ясалган катта идишга қуйилган қаҳва ичишган. Уларнинг бошлиғи уни қуяр ва бошқалар зикр, асосан "Ла илаҳа иллаллоҳ ..." ("Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ") калимасини айтар экан, ўнг томондан узатар эди. 

Яманлик сўфийларнинг яна бир диний одатича қаҳва ичиш "ротиба" – 116 марта "Я Қавий!" ("Эй барча кучларнинг эгаси!") сўзларини айтиш билан давом этган.

Вақт ўтиши билан қаҳва атрофида афсоналар ривожланиб, унинг пайдо бўлишини фаришталарнинг аралашуви билан ҳам изоҳлаганлар. Форс ривоятларига кўра, у биринчи бўлиб уйқудан уйғонган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фаришта Жаброил томонидан берилган эмиш. Бошқа бирларининг иддаоларига кўра, Сулаймон алайҳиссалом аҳолиси сирли касалликка чалинган шаҳарга кириб келганда Жаброил алайҳиссаломнинг буйруғи билан қовурилган қаҳва донларидан дамлама тайёрлаган ва шу билан шаҳар аҳолисини даволаган экан.  

XVI асрнинг бошларида қаҳва ичиш дунёвий жиҳатга ўтди ва бутун ислом дунёсида ижтимоий ҳаётни ўзгартирган янги институт – қаҳвахона пайдо бўлди. 

Нима учун ҳукмдорлар Мисрдаги қаҳвахоналарни ёпган эди?

Ислом оламидаги тарихининг дастлабки бир неча асрлари давомида қаҳва баҳсларга сабаб бўлган. Айримларга кофеин таъсири ва у истеъмол қилинган йиғилишлар шубҳали эди – кимгадир шубҳали ичимлик бўлиб туюлса, бошқаларга ижтимоий бузилиш сифатида кўринди.

Қаҳвахоналар ақлли ва олимларнинг назоратсиз тўпланган жойларига айланиб, исёнларнинг потенциал ўчоғи бўлиб қолди. Истанбулда қаҳвахоналарни ҳазил билан “мактаби ирфон”"билим мактаблари" деб аташар эди. 1539 йил Рамазонда Қоҳира қаҳвахоналарига миршаблар бостириб кирган ва улар бир неча кун ёпиқ турган. 

Истамбулда қаҳвахоналар оммалашгандан сўнг, Султон Мурод IV уларнинг ҳаммасини ёпишга буйруқ берди. Аммо охир-оқибат қаҳва бутун Ислом оламига тарқалди. Рамазон ойида қаҳвахоналар эртакчиларни жалб қилиш ва қўғирчоқ театрларини намойиш қилиш учун қўшимча ҳаракатлар олиб борган пайтда қаҳва савдогарлари бизнеси айниқса жонланар эди.

Қаҳванинг бошқа қатламларда ҳам оммалашиб кетганига қарамай, сўфийлар даврасида унга бўлган муҳаббат ва унинг истеъмоли сабаблари тўлиқ йўқолмади. Хусусан, бу ичимликнинг фойдали таъсирини тонгда ичилиши Усмонли империясидаги хилватия тариқатининг даргоҳларининг кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. 

Авлиё Афанди дейди: "Хилватий дарвешларининг бошлиғи Муслиҳуддин Мергез бир гал муридларига шундай деди:" Мен бу ерда, ер остида бир овоз эшитдим: "Эй Шайх! Мен етти минг йил давомида бу ерда қамалиб турадиган қизғиш сув фавворасиман ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз билан иситмага даво бўлиб, ер юзига чиқиш тақдир қилинди. Мени ер ости зиндонидан озод қилинг". Ушбу сўзлардан кейин барча муридлар шайх билан бирга қудуқ қазишни бошлаганлар ва у ердан ширин қизғиш сув чиққан, агар у эрталаб қаҳва билан ичилса, бутун дунёда “ажасма мергеза” номи билан танилган иситмага даво бўлади”.

Мирра, бу – махсус байрамлар учун қаҳва

Эронда қаҳвахоналар тез орада сиёсий тортишувлар ўчоғига айланди. Шоҳ Аббос I бу ҳолатга муносабат билдириб, Исфаҳонга эрта тонгда ушбу муассасаларга келиб, дин, тарих, қонун ва шеърият мавзуларида нутқ сўзлайдиган воизларни тайинлади. Улар маърузадан сўнг одамларни ишга боришга чақирарди. Шу тарзда, диний муҳит сақланиб қолди, бошқа қаҳвахоналар учун намуна кўрсатилди ва беқарор бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муҳит бироз бошқарилди. Шоирлар ва тасаввуф аҳли баъзида қаҳвахоналарда доимий яшаган. Масалан, шерозлик Мулла Ғурур қариган чоғида Исфаҳонга қаҳвахонада ишлаган ва бу жой тез орада маънавий йўл-йўриқлар излаётганлар учун йиғиладиган жойга айланди. 

Сайёҳлар 1615 йилда Венецияга, 1644 йилда Марселга ва 1651 йилда Лондонга қаҳва олиб келишган. Ушбу ичимлик 1669 йилда Европанинг юқори табақаларида расмий равишда пайдо бўлган, у Туркиянинг Париждаги элчиси Сулаймон Мустафо Хўжа томонидан тақдим этилган. Аср охирига келиб қаҳва бутун Европада урфга айланди ва уни етиштириш ва ундан фойдаланиш кейинчалик Шимолий ва Жанубий Америкага тарқалди.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 “Бундайларнинг қўлидан фақат масхарабозлик келади...” ёхуд Шуҳрат Барлос Берунийга офарин айтди

3606 13:54 04.07.2023

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг набиралари

3928 19:10 28.04.2023

Пекин Исроил-Фаластин можаросига ечим топадими?

6981 18:50 25.04.2023

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг фарзандлари

2496 05:20 19.04.2023

Капрал, консул ва император

1895 16:16 17.04.2023

Навоийда топилаётган акула тишлари ёхуд тарихимиз кушандаси бўлаётган фермерлар

7219 11:02 17.04.2023
« Орқага