Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қаҳва: фойдами ёки зарар?

2555

Қаҳва ишқибозларини бир саволнинг жавоби жуда қизиқтиради: янчилган қаҳва фойдалими ёки эрийдиган қаҳвами? Эрийдиган қаҳванинг аниқ кўриниб турган афзаллиги шундаки, у арзон, тез ва осон тайёрланади. Унинг ижобий томонлари фақат шуми?

Эрийдиган қаҳва ва холестерин
Гарварддаги миллий соғлиқни сақлаш мактаби профессори Р. Даммнинг фикрича, эрийдиган қаҳва таркибида янчилган қаҳвага қараганда кафестол камроқ бўлади. Кафестол — холестерин миқдорини ошириш хоссасига эга бўлган модда.

Заҳарли компонентлар
Эрийдиган қаҳва таркибида юқори миқдорда лаборатория жониворларида саратоннинг ривожланишини таъминлайдиган акриламид кимёвий моддаси мавжуд. Бундан ташқари, акриламид асаб толаларининг шикастланишига ҳам олиб келиши мумкин.

Таркибидаги кофеин
Кофеин эрийдиган қаҳвада янчилган қаҳвага қараганда камроқ бўлади. Аниқ сонини қути устидаги ёзувдан топишингиз мумкин. Ўртача олганда, 1 чой қошиқ эрийдиган қаҳва таркибида 27 мг кофеин бўлса, янчилган қаҳванинг худди шунчасида эса бу даража 95 мг гача етади.

Галлюцинация
Дарем университети олимлари томонидан 2009 йилда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, бир кунда 7 пиёла ва ундан ортиқ миқдорда эрийдиган қаҳва ичувчиларда галлюцинация хавфи кескин ошиб кетар экан. Бунга сабаб қондаги кофеиннинг ошиши натижасида ишлаб чиқариладиган стресс гормони ҳисобланувчи кортизол бўлиши ҳам мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга импорт қилинадиган қаҳва ҳажми очиқланди

761 18:10 09.03.2023

Бразилиядаги вазият дунёда қаҳва нархини оширадими?

959 17:45 22.08.2022

Қаҳва – сўфийлардан қолган мерос

2489 10:40 25.12.2020

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган 1001 ихтиро: Қаҳва

3495 19:00 09.09.2019
« Орқага