Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Орол қуриши иқлимга жиддий таъсир қилмоқда

1213

Кеча АОКАда «Оролбўйи минтақасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори Абдушукур Ҳамзаев ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

«Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини ҳис қилмоқдалар. Жаҳон банки экспертларининг фикрича, агар ХХI аср охиригача ҳозирги суръатларни сақлаб қолсак дунёдаги ўртача ҳарорат 4 даражага, Марказий Осиё давлатларида эса 7 даражагача кўтаришини башорат қилмоқдалар. Глобал иқлим ўзгариши натижасида охирги 50-60 йил ичида музликлар майдони тахминан 30 % камайди. 2050 йилгача сув ресурсларини Сирдарё ҳавзасида 5 % гача ва Амударё ҳавзаcида 15 % гача камайиши кутилмоқда.

Европа Инвестицион Банки томонидан Қорақалпоғистон Республикаси учун 35 млн евро кредит ва грант маблағлари ажратилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида ҳудудда 17,5 минг гектар деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш назарда тутилган» деди Борий Алихонов.  

Анжуман давомида Azon.uz мухбирининг «Орол денгизи атрофида яшовчи юртдошларимизни иш билан таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?» деган саволига Борий Алихонов шундай жавоб берди. 

«Бу борада жуда катта ишлар амалга оширилмоқда, жумладан орол бўйида жойлашган ҳар бир ҳудудни қайси соҳага ихтисолаштирилганлигига қараб иш ўринлари яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз нафақат балиқчилик ва чорвачилик балки турли хил замонавий иш ўринларини яратиш борасида иш олиб бормоқдамиз» дея таъкидлади Борий Алихонов.

Нурбек Ғофуров, 

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳмад ибн Мажид – Васко да Гамага йўл топиб берган мусулмон денгизчиси

1039 18:20 20.09.2022

Туркия. Қора денгиз соҳилларида яна бир мина топилди  

1209 19:01 06.04.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Пайғамбаримиздан шафоат сўрай олмаган авлиё”

6048 18:16 07.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

8869 20:25 19.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Шаҳид аскар бевасининг матонати...”

4384 23:30 18.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бухоролик етти амирнинг қабрига дуч келдим...”

5884 21:06 16.11.2021
« Орқага