Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олий таълимда давлат грантлари сони оширилади

1104

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати берган хабарда айтилишича, 2021 йил 8 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Мазкур ўзгартишлар натижасида 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади, эҳтиёжманд оилалар қизларига ажратиладиган грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, улар 2 мингтага етказилади.

Шунингдек, олис ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар ҳам жалб қилиниб, уларга субсидия ажратиш йўлга қўйилади ҳамда бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилиб эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Депутатларнинг қайд этишича, Давлат бюджети параметрларига киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугун Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда

1101 14:50 09.03.2023

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмолини чеклаш борасида янги талаблар амалиётга жорий қилинмоқда

922 12:30 28.12.2022

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини расман якунлади

2307 11:19 26.12.2022

«Тендерга ҳаром пуллар кирмасин...» — Фармон Тошев 

1322 14:05 19.11.2022

«Киберхавфсизлик марказига саломлар» — Олий Мажлис Сенати сайти хакерлар ҳужумига учради

1203 14:40 02.11.2022

Омбудсман АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинлик офиси координатори билан учрашди

675 11:05 14.10.2022
« Орқага