Халқ таълими тизимида бугун ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ, ҳали масаланинг моҳиятига етиб борилгани йўқ. UzAnalytics таълим соҳасига оид мақолаларида илгари Олий ва ўрта махсус таълим экспертларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилганди. Энди эса Халқ таълимига эътибор қаратамиз.
...тўртинчи синф ўқувчилари орасида фақат 43 фоиз болаларгина ўқиган нарсасини тушуна олади. Уй вазифаларини бажариш учун 28 фоиз ўқувчи 30-60 дақиқа, 25 фоизи 30 дақиқа ёки ундан кам, 22 фоизи 1-2 соат, 17 фоизи эса икки соатдан кўпроқ вақт сарфлаши маълум бўлди....
...синфларда ўқувчилар сони ҳаддан ташқари кўп: баъзи синфларда 40 та ёки 45 тага етади. Табиий савол туғилади: 45 дақиқа давомида (дарс вақти) ўқитувчи ҳар бир ўқувчига етарли вақт ажрата оладими ҳамда бундай ҳолатда таълим сифатини қандай ошириш мумкин? Биз 45 дақиқа давомида ўтган дарсда берилган уй вазифасини текшириб, 40-45 ўқувчидан олдин ўтилган мавзуни қай даражада ўзлаштирганини аниқлаб, назария ва амалиётни, янги мавзуни тушунтириб ва уй вазифасини бериб улгуришимиз керак...