Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянма ҳукумати мусулмонлар геноцидида айбланяпти

1802

Гаагадаги Халқаро судда Мьянмадаги мусулмон роҳинжаларнинг қирғини билан боғлиқ иш кўриб чиқиляпти. 

Мьянма расмийлари 2017 йилдаги ҳарбий даврида геноцид амалга оширганликда айбланмоқда. Бироқ суд иши Мьянмада ўтган йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин у ердаги қонуний ҳукумат ким эканлиги ҳақидаги баҳсга айланиб кетди.

Мьянмага инсон ҳуқуқларини кенг миқёсда бузиш, жумладан, қотилликлар, гуруҳ бўйлаб зўрлаш, ўт қўйиш ва чақалоқларни ўлдириш сингари айбловлар қўйиляпти.

БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси миссияси Мьянмадаги вазиятни ўргангач, ҳисобот эълон қилди. Унда айтилишича, мамлакат ҳукумати ва қуролли кучларининг роҳинжа халқига қарши ҳаракатларида геноцид аломатлари бор. Ҳужжат муаллифлари ҳудудда ўн минг киши қирғин қурбонига айланганини айтмоқда. Қочқинлар сони 700 минг кишини ташкил этган. 

Маълум бўлишича, Мьянма аскарлари аёлларни шафқатсизларча зўрлаган, эркакларни қийноққа солган. Эркаклар ҳам жинсий зўравонликка дучор бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ: Мянмадаги ҳарбий тўнтаришдан кейин камида 2900 киши ҳалок бўлган

807 15:25 04.03.2023

Мьянмада мамлакатни тарк этишга уринган 112 роҳинжа ҳибсга олинди 

840 15:00 10.01.2023

Мьянма суди Aунг Сан Су Чжининг қамоқ жазосини 33 йилга узайтирди 

2766 11:18 31.12.2022

Мьянма соҳилларида чўкаётган роҳинжа мусулмонлари қутқарилди

824 19:25 10.12.2022

Мяньма ҳарбийлари байрам қилаётган ўз халқига ҳужум қилди

985 08:30 25.10.2022

“Оғир, лекин роҳинжа мусулмонларини Мьянмага қайтишга мажбурламаймиз” – Бангладеш Бош вазири

918 16:30 13.09.2022
« Орқага