Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Мусулмон эътиқодини тўғрилаб, кейин ҳаракат қилади...»

2410

Безос, Маск ва Гейтс кабиларни ва уларга ҳавас қиладиганларни унча ёқтирмайман. Чунки буларнинг эътиқод ва тушунчалари шундай:

"У: "Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас"), деди. Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва жамғармаси ҳам кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Аллоҳ ҳалок қилганини билмасми?! У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам, (балки улар ҳеч қандай сўроқ-саволсиз дўзахга ташланурлар)!" ("Қасас" сураси, 78-оят).

Уларга ҳавас қилганларнинг эътиқод ва тушунчали бундай: 

"Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: "Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир", дедилар" ("Қасас" сураси, 79-оят).

Уларнинг эътиқодини нотўғри биладиганларнинг тушунчаси эса мана бундай: 

"Илм-маъфират ато этилган кишилар эса: "Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар", дедилар" ("Қасас" сураси, 80-оят).

Қорун ва унга ҳавас қилганлир оқибати эса шундай: 

"Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади" ("Қасас" сураси, 81-оят).

Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: "Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да. Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да", деб қолдилар" ("Қасас" сураси, 82-оят).

Хуллас, ҳамма нарсага ўзим ва илмим билан эришганман, деган эътиқод ислом таълимотларига зид. Унга ишқибозлик ва ҳавасмандлик қилиш нотўғри тасарруф. Кўпчилик тадбиркор ва тожирларимиз эътиқодларини тўғирлаб олсинлар: "Ризқни Аллоҳ беради. Сиздан ҳам кучли илмлилар ёки ғайратлилар бор. Лекин Аллоҳ хоҳламагани учун бой бўла олишмаган. Мусулмон эътиқодини тўғирлаб, кейин ҳаракат қилади".

Мубашшир Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/4844/1-сонли рухсати билан чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гуантанамо қамоқхонасида мусулмонлар қийноққа солинмоқда

1501 18:40 03.08.2023

"Мусулмон" сўзини хато айтиш мумкинми?

2207 10:45 03.07.2023

Болгарда мусулмон ёшларнинг Бутунроссия форуми бўлиб ўтади

1214 12:40 20.06.2023

Рус хоккейчиси: «Мен ичмайман, мен мусулмонман!»

9082 17:28 02.05.2023

Ҳожатхонада истинжо қилса бўладими?

5195 17:35 09.03.2023

Мусулмон уламолари Туркия ва Сурияга шошилинч ёрдам беришга чақирмоқда

1332 18:35 07.02.2023
« Орқага