Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Мусибатлар - муҳаббатдан даракдир!

2368

"Ҳар қачон Аллоҳ таоло сендан мол - дунёни тўсиб қўйганини ва қийинчилиг-у балоларни кўпайтириб қўйганини кўрсанг билгинки, албатта, сен У Зот ҳузурида азиз экансан! 

Ва албатта, У зот наздида маконинг, қадринг бор экан!

Ва албатта, У Зот ушбу бало-ю мусибатлар ила сени Ўзининг авлиё ва асфиёлари йўлига юргазиб қўяди!

Ва албатта, У Зот сени кўриб туради! Сенга назар солади!

Аллоҳ таолонинг: "Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан", деб марҳамат қилганини эшитмаганмисан?!!!".

Шайх Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ.

Мусибатлар бандаларнинг иймонига яраша берилади. Иймони комилроқ инсонлар дучор бўладиган мусибат-у  ташвишлар каттароқ бўлишини Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам айтганлар.

Демак, бизга аламли бўлган нарсалар замирида неъматлар бўлар экан!

Ушбу мусибатлар сабабли Роббимиз бизларни Ўзининг хос бандалари қаторига муносиб кўраётган бўлар экан!

Бу ғам-ташвишлар аслида Ҳақ таоло наздидаги қадримиз борлигидан дарак экан!

Мана шу мусибатлар сабабли Ҳақ азза ва жалла бизларга раҳмат назари ила боқаркан!

Дўстим, мусибат-у ғамлардан сиқилишни бас қил! 

Сенга Роббимизнинг раҳмат назари ила боқиши, У зот ҳузуридаги мақоминг борлиги кифоя эмасми!

Аллоҳ дўстлари йўлига юргазиб қўйгани етарли эмасми?!

Бу улуғ неъматлар мусибат онларида сабрли бўлиб, ношукр бўлмайдиган, исён қилмайдиган ва тақдир Аллоҳдан эканига ишониб, шунга яраша ҳолатда  бўладиган бахтли бандалар учундир!

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эслатма олувчи борми?!

1280 10:55 24.01.2023

Ҳофиз Ибн Башқул ал-Қуртубий

6975 13:55 14.01.2023

Бахтиёр Абдулғофур: Совет иттифоқида илм ва дин бир-биридан айро кўрилган

1219 12:10 09.01.2023

Арбаъин — ҳадисларнинг назмий кўриниши

2205 20:50 28.12.2022

Жумодул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

1739 09:00 25.11.2022

«Сиз ёшлигингизда кўрган одамлар бизнинг диндор ота-боболаримиз тарбия қилган авлод эди...»

3885 21:35 16.11.2022
« Орқага