Хорижий давлатларнинг дипломатик миссиялари пойтахт Триполида ўз фаолиятини қайтадан тиклаши мумкин. Бу ҳақда Ливия ички ишлар вазири Фатҳи Башаға Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Вазир хорижий дипломатик миссиялар ходимларининг хавфсизлиги кафолатланишини, пойтахтда ҳаёт аста-секин изга тушаётганини айтди.
Ливия ҳукумати кучлари 25 март куни “Тинчлик бўрони” деб номланган ҳарбий операция бошлаган эди. Мазкур операция доирасида 3 июль куни бутун Триполи вилоятида, 5 июль куни эса Тархуна шаҳрида назорат ўрнатилди.
Бундан ташқари, Ливия армияси сорҳил бўйидаги барча шаҳарларда ва стратегик аҳамиятга эга “Ватийя” ҳарбий базасининг назоратини ҳам қўлга олди.