Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Корея компанияси Tashkent City’даги лойиҳага 50 млн доллар инвестиция киритади

1715

Tashkent City ХИМ дирекцияси ва Жанубий Кореянинг Bomi Engineering&Construction Co Ltd ихтисослашган қурилиш компанияси 15 август куни инвестиция шартномасини имзолади, деб ёзади Kun.uz нашри.

Bomi Engineering&Construction Co Ltd компанияси Tashkent City ХИМнинг янги инвесторига айланди ва офис биносини қуради. Корея компанияси ушбу лойиҳага $50 млн йўналтиради.

Компания 2021 йилда кўп қаватли офис биносини қуришни якунлаш ниятида.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича музокаралар 2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифидан сўнг бошланди.

Ушбу лойиҳа барча хоналар «ақлли» технологиялар билан жиҳозланиши ва «А» синфига мос келишини назарда тутади.

Аввалроқ Тошкентда 200 метрлик бино қурилиши режалаштирилаётгани ҳақда хабар бергандик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Tashkent City’га киришда ундириладиган тўлов бекор қилинди

1468 19:05 14.10.2021

«Тashkent city» махсус ҳудуд деган гаплар ҳақиқатдан йироқ

1716 17:20 09.06.2021

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

3620 20:23 10.02.2020

Мирзиёев раҳбарлигида қурилган илк саройда намозхона борлигини биласизми?

5998 20:32 25.01.2020

Блогер: Tashkent City'га масжид керак эмасми?

4148 10:25 05.10.2019

Tashkent City ҳудудидаги «Орифжон» жомеъ масжиди реконструкцияга тайёрланмоқда

3197 09:45 21.04.2019
« Орқага